Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистонлик фотожурналист Афғонистон жанубида ҳалок бўлди

1338

Reuters ахборот агентлигининг фотографи Дониш Сиддиқий Қандаҳор провинциясида ҳарбийлар ва «Толибон» ўртасида бўлиб ўтган жангда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Фарид Мамундзай ўзининг Twitter саҳифасида хабар берган.

Сиддиқий 2010 йилдан бошлаб Reuters агентлиги билан фотограф сифатида ҳамкорлик қила бошлаган эди. 2018 йили Сиддиқий ва унинг ҳамкасби Аднан Абиди Мьянма ва Бангладешдаги роҳинжа мусулмонлари фожиаси билан боғлиқ суратлари учун Пулитцер мукофоти билан тақдирланган эдилар.

Жорий йилнинг 13 июль куни Сиддиқий Twitter саҳифасида «Хамви» зирҳли машинасида афғон махсус хизмати аскарлари билан кетар экан, гранатамёт ўқларига дуч келганини ёзган. Ҳарбий машинага учта граната келиб урилади, лекин ҳеч ким шикастланмайди. Фотограф Қандаҳор провинциясида ҳукумат аскарлари билан Спин-Болдак аҳоли пунктида бўлган жангларда бўлган. Бундан бир неча кун олдин толиблар мазкур туманда жойлашган Покистонга ўтувчи чегара йўлини эгаллаб олгандилар. Афғон ҳукумати кучлари сўнгги кунлар ушбу стратегик объектни қайта қўлга киритишга уринган.

Маълумот учун «Чегарасиз мухбирлар» халқаро ташкилотининг маълумотларига кўра, 2020 йил якунига биноан Ироқ ва Мексика қатори Афғонистон ҳам журналистлар фаолияти учун энг хавфли мамлакатлар учлигига кирган.

Қуйида Дониш Сиддиқий томонидан олинган бир нечта суратларни тақдим этамиз.

Афғонистоннинг Қандаҳор провинциясидаги назорат пунктида афғон махсус кучлари «Толибон»га қарши ўқ узаётгани тасвирланган сурат. Бу Сиддиқий суратга олган сўнгги расмларидан бири бўлган.

Деҳли яқинидаги аҳоли пунктларининг бирида COVID-19 қурбонларининг оммавий тарзда ёқиб юборилиши тасвирланган сурат.

Сиддиқий ҳудуддаги вазиятни ўрганиш учун кичик шаҳар ва қишлоқларга боради ва у ерда коронавирусга чалинган жиянини касалхонага олиб кетаётган кишини суратга олади.

2020 йил апрел ойида коронавирусга қарши кураш доирасида қатъий карантин эълон қилингач, бир қатор меҳнат муҳожирлари Ҳиндистон шаҳарларини тарк этаётгани акс этган сурат.

2017 йилнинг август ойида Мьянма ҳарбийларининг мусулмон роҳинжаларга қарши ҳаракатлари сабаб юз минглаб одамлар Бангладеш чегарасидан қочиб ўтган эди. Ўша ҳолатларни Сиддиқий мана шу сурат билан ифодалаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистонда коронавирусдан касалланиш йил бошига нисбатан 1100 фоизга ортган

434 12:12 16.01.2022

Ҳиндистон: мусулмонларни қирғин қилишга чақирган шахс ҳибсга олинди

1582 08:00 15.01.2022

Покистон Ҳиндистондан қандай ажралиб чиққан эди?

3143 21:05 12.01.2022

Ҳиндистонда муслималарни таҳқирлаган дастурчи қўлга олинди

976 11:00 07.01.2022

Коронавирус икки йилда қанчалик тарқалди (инфографика)

862 16:30 04.01.2022

Покистон Ҳиндистонни мусулмонлар геноцидини тўхтатишга чақирмоқда

904 16:55 30.12.2021
« Орқага