Янгиликлар

Ҳиндистонлик сикхлар масжид учун ер ажратди

1080

Ҳиндистондаги нотинч вазиятда аҳолининг турли динларга мансуб вакиллари ажабланарли тарзда бирдамлик ва очиқликни намойиш этмоқда. Айниқса, сикхлар ва мусулмонлар дея хабар ёзади Times of India нашри.

Панжоб шаҳри яқинидаги Мачхике қишлоғининг мусулмон аҳолиси 200 йиллик тарихга эга масжид билан видолашишга тўғри келяпти: ҳукуматнинг режасига кўра, бу ердан янги магистрал йўл ўтиши керак ва мусулмонлар масжид бузилишидан қайғуга тушди.

“Биз диний амалларимизни бажара олмаслигимиз мумкинлигидан хавотирдамиз. Қишлоқ аҳолиси 7000 кишидан иборат, бу ерда 14-15 та мусулмон оила яшайди ва бизда янги масжид учун ер сотиб олишга маблағ йўқ”, – дейди маҳаллий мусулмонлар жамоаси раҳбари Руп Муҳаммадсаид. 

Даршан Сингх бошчилигидаги маҳаллий сикҳ оиласи мусулмонлар муаммосидан хабар топгач, янги масжид қурилиши учун 800 минг рупий қийматидаги ер участкасини совға қилди ва қисман бўлса-да, муаммо бартараф этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистонда масжидларга ўт қўйилди

2153 15:20 27.02.2020

Деҳлида ҳиндлар ва мусулмонлар тўқнашди: қурбонлар бор

1552 14:40 26.02.2020

Ҳиндистонда мусулмонларни камситувчи қонунга қарши намойишлар қайтадан бошланди

870 16:00 25.02.2020

Айёр элчи сигирни улуғлади...

1855 14:00 22.02.2020

Буддавийлар ибодатхонасининг расмий вакили: «Ҳиндистон элчисининг илтимосига алоқамиз йўқ!»

1590 12:00 18.02.2020

Ижтимоий адолатсизликдан чарчаган юзлаб ҳинд исломни қабул қилди 

2400 14:00 17.02.2020
« Орқага