Ҳиндистоннинг йирик шаҳрида сув тугаб қолди

13:30 22.06.2019 960

Ҳиндистоннинг олтинчи йирик шаҳри – 9 миллион аҳолига эга Ченнаида бир неча ҳафтадан бери сув тақчиллиги кузатилмоқда. ВВС хабарида айтилишича, мегаполисда ҳаёт деярли тўхтаб қолган: кўплаб давлат ташкилотлари, кафелар, ресторанлар ва меҳмонхоналар ёпилган. 

Шаҳарда сув таъминоти 40 фоизга қисқартирилган. Шаҳардаги барча кондиционерлар ўчган, касалхоналарга беморларга тўлиб кетган, кўплаб компаниялар ходимларини уйларига жўнатган. 

Ҳиндистонда май ойининг ўрталарида бошланган ҳаддан ташқари иссиқ кенг кўламни қурғоқчиликни келтириб чиқарган. 

Ченнаига бошқа ҳудудлардан цистерналарда сув ташиляпти. Сув олиб кетаётган кишиларга ва цистерналарга ҳужум қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!