Таҳлил

Ҳинду Ҳиндутваси ва Исроил сионизми: уларнинг умумий жиҳатлари нимада?

1434

Ҳинд миллатчилик ҳаракати бўлмиш Ҳиндутва ҳам, сионизм ҳам бир маданият, битта ирқ ва ягона миллат билан расистик “демократияни” барпо этишдек муштарак истакларга эга, деб ёзади Aзад Эсса.

1975 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 3379-сонли резолюциясини қабул қилди. Унда "сионизм ирқчилик ва ирқий камситиш (расизм)нинг бир шакли" эканлиги таъкидланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 3379-сонли резолюциясида Aфрика Бирлиги Ташкилоти (ҳозирги Aфрика Иттифоқи) томонидан қабул қилинган 77 ХII сонли резолюцияси эслатиб ўтилган бўлиб, унда Жанубий Aфрика ва Исроилдаги ирқчилик ва мустамлакачилик лойиҳалари таққосланган. "Ишғол этилган Фаластиндаги ҳамда Зимбабве ва Жанубий Aфрикадаги ирқчилик режимлари умумий империалистик асосларга эга бўлиб, инсон қадр-қиммати ва ҳуқуқларини бузиш сиёсатида якдил ва умумий асосларга эгадир", дейилади.

Аҳамиятли резолюция

Ҳиндистон собиқ мустамлака ўлароқ, сионизмни фаластинликларни паст тоифа инсонлар сифатида деморкациялашга сабаб бўлган тубан идеология деб эътироф этиб, БМТнинг 3379-сонли резолюциясини ҳаётга тўлиқ татбиқ қилган 72 та давлатдан бири эди. Совуқ уруш даврида, Ҳиндистон “Қўшилмаслик Ҳаракати” таркибига кириб, Исроилнинг яқин иттифоқчиси бўлган Жанубий Aфрикани изоляциялашда етакчи рол ўйнади. Ўн олти йил ўтгач Совуқ уруш тугади ва дунё бошқача кўриниш ҳосил қилди.

1991 йилда сионизмнинг расистик мафкура сифатида бекор қилинишига расмий Мадриднинг “Тинчлик конференцияси”да иштирок этмаслиги билан боғлиқ ультиматуми сабаб бўлди, бу эса БМТни мазкур масала бўйича янги овоз беришни ўтказишга мажбур қилди ва 3379-сонли қарор бекор қилинди. Ҳиндистон ҳам мазкур қарорни бекор қилишни ёқлаб овоз берди.

1992 йилда Ҳиндистон ва Исроил ўртасида тўлиқ дипломатик алоқалар ўрнатилди. Ҳиндистон иқтисодиётининг эркинлаштирилиши унинг ташқи сиёсатидаги ўзгаришларга ва жаҳон саҳнасидаги устувор йўналишининг қайта кўриб чиқилишига олиб келди.

Ҳиндистон Фаластин тинчлик жараёнига “содиқлигидан” қатъи назар, Исроил билан яқинроқ алоқа ўрнатишни бошлади шу билан бирга Деҳли БМТнинг Фаластин тинчлик жараёнига “овоз беришда” давом этди.

Aммо, Ҳиндистон бир вақтлар сионизмни Исроил давлатини яратишнинг асосида ётган мафкура, расизмнинг бир тури сифатида қараган бўлса-да, Ҳиндистон ва Исроилнинг мудофаа манфаатлари янада уйғунлашуви, айниқса Aмериканинг "террорга қарши уруши"га муносабати унинг Фаластинга нисбатан бирдамлиги сўнаётганини кўрсатди. 2000 йиллардан эса Фаластин масаласига эътибор умуман эътибордан четда қолди. Кейин воқеаларга уйғун ҳолда Нарендра Моди саҳнага чиқди.

Ҳиндутванинг юксалиши

2014 йилда ҳинд миллатчи сиёсатчиси Нарендра Моди Ҳиндистоннинг янги Бош вазири бўлди. Моди Ҳиндистон Раштра ёки Ҳиндистон миллий  давлатини яратиш ниятида бўлган ўнг қанот миллатчи ташкилоти - Раштрия сваямсевак сангх (РСС) нинг доимий аъзоси эди. Бу миллатчи ташкилот “Ҳиндутва” ғоясини илгари сурди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ҳиндутванинг  ҳиндуизм эътиқодига умуман алоқаси йўқ.

“Раштрия сваямсевак сангх” ташкилоти Aдолф Гитлер ва нацистларнинг "маданий миллатчилик" ва "ирқий ғурур" ғояларидан илҳомланган бўлса-да, Моди ва нацистлардан азият чеккан халқ намоёндаси Нетаняҳу 2014 йилда ўз ҳудудларида тўлиқ ва мутлақ ҳокимиятни бирлаштириш ғояси асосида бирлашдилар. Улар, шунингдек, ягона маданият, ягона ирқ ва якка миллат билан супрематистик демократияни барпо этишдек умумий амбицияларга эга эканини тан олдилар.

Бу муносабатлар дарҳол янги шерикчилик босқичига кўтарилди. Гарчи Ҳиндистон деярли йигирма йил мабайнида Исроилдан қурол-аслаҳа сотиб олаётган бўлса-да, Моди даврида бу кўрсаткич бир неча баробар юқорилаб, Исроил қурол-аслаҳа савдосининг 46 фоизини ташкил қила бошлади. Ҳозирги вақтда Исроил Ҳиндистонга қурол етказиб бериш бўйича олдинги ўринда туради ва ҳар йили бу давлатлар ўртасида 1 миллиард долларлик ҳарбий савдо-сотиқ амалга оширилади.

Бойкот ва санкциялар бўйича кампаниянинг Жанубий Осиё бўйича координатори Apoorva PG, Ҳиндистон энди "Исроилнинг ҳарбий босқинчилик, колониализм ва апартеид режими билан чамбарчас боғлиқ" эканлигини “Middle East Eye” нашрига маълум қилди.

2017 йилда Моди Исроилга ташриф буюрган биринчи Ҳиндистон Бош вазири бўлди, Модининг бу ташрифи Ҳиндистоннинг Исроилга содиқлиги билан боғлиқ шубҳаларга якун ясади. Нетаняҳу ушбу ташрифни "Мамлакатларимизни ажратиб турган сўнгги деворларнинг қулаши" деб атади. Ўшандан бери “ҳиндутва” ва “сионизм” бир илдизли мафкуралар сифатида ўз ҳаётий ифодасини топди. Эндиликда Исроил ва сионизмни танқид қилиш антисемитизм, ҳиндутвани танқид қилиш эса ҳиндуфоблик ҳисобланадиган бўлди.

Ганди ва Исроил

2019 йилнинг 26 август куни Исроилнинг Мумбайдаги Бош консули томонидан “Ҳинд-исроил дўстлик уюшмаси” билан ҳамкорликда тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ҳиндутва ва сионизм ўртасидаги яқинлик қайд этилди.

Таниқли сионист тарихчи Гади Тауб, кўп миллатли маданиятнинг камчиликлари ва бирлашган миллий ўзига хослик зарурлигини таъкидлаган бўлса, Ҳиндистондаги ҳукмрон партия бўлмиш Бҳаратия Жаната (БЖП) партияси депутати Субраманиам Свами америкалик сиёсатчи Самуэл Хантингтоннинг "Цивилизациялар тўқнашуви" рисоласига мурожаат қилиб, сионизм ва ҳиндутва умумий душманга қарши бирлашиши лозимлигини таъкидлади. Жумладан, "Бугун Сион Исломий экстремистлар ҳужумига учрамоқда ва шунинг учун биз ҳамкорликда Исломий террорчи кучларга қарши курашишимиз керак", деди Свами.

Тауб ҳатто Ҳиндистоннинг бироз олдинги, яъни “Раштрия сваямсевак сангх” ташкилоти  тақиқланган дардаги сиёсий тарихига ҳам урғу беришга жазм қилди. У "Маҳатма Гандидан ибратланиш учун кўп сабаблар бор ва бугун аксарият исроилликлар шундай қилишмоқда, лекин Ганди сионизм тарафдори бўлмаган" деди.

Таубнинг Гандини эслаши абсурддан бошқа нарса эмас, чунки Ганди айнан “Раштрия сваямсевак сангх” ташкилоти аъзоси, ҳинд миллатчиси томонидан нацизм ва бугунги кундаги сионизмнинг ирқчилик ғояларини қабул қилмагани учун ўлдирилган эди.

Ҳа, фашизм бу онг жиноятидир.

Тауб, шубҳасиз, ўз мамлакатининг ирқчилик сиёсатини ҳинд миллатчилари намуна қилиб олмоқчилигини яхши билади. Яҳудий бўлмаганлар Исроилдаги иккинчи даражали фуқаролар ҳисобланишади ва Фаластин тарихи дарсликлардан ажратиб олинган. Ҳиндистонда ҳам бундай ҳаракатлар такрорланмоқда.

Кашмир ва Фаластин

Ҳиндистонда тенг фуқаролик ҳақида кўп гапирилишига қарамай, мусулмонлар ва насронийлар "ҳинду ирқига" кира олмайди, шунинг учун улар ҳинд давлатига "содиқликларини" исботлаш учун доимий босим остида қолишмоқда. Уларнинг тарихи шармандали ва ҳинду Ҳиндистон миллий қарашларидан оғиш ҳисобланиб мактаб дарсликлари ва ўқув дастурлари ўзгартирилмоқда.

Тарихий ревизионизм фақат ҳукмрон партиянинг манфаатларини илгари суради.

Ҳатто Кашмир аннекцияси ҳам “Раштрия сваямсевак сангх” ташкилотининг мусулмон этиклари билан топталган ҳинд цивилизациясини бирлаштириш ҳақидаги ваъдаси билан боғлиқдир.

Washington Post газетасининг мухбири Капил Комиреддининг сўзларига кўра, Модининг Кашмирдаги хатти-ҳаракати унинг, ҳинду ҳокимияти субконтинентда қурмоқчи бўлган жаннатидан ҳеч ким озод қилинмаслиги ҳамда Кашмир – бу ҳам  огоҳлантириш, ҳам Фаластиннинг Ҳиндистондаги шаблони: ушбу қарашдан юз ўгирган ҳар қандай штат "бирлик" номи билан Деҳли назоратига олиниши мумкинлиги тўғрисидаги чақириғидир.

Шунингдек "келгиндилар" деб ҳисобланадиган одамлар миллий билашувга қарши деб тан олиниши ёки шунчаки йўқ қилиниши мумкин. Бунинг яққол мисоли сифатида ўтган ойда Aссам шимолий-шарқида 1,9 миллиондан ортиқ одам, асосан мусулмонлар, фуқаролигидан маҳрум қилинганлигини келтириш мумкин. Улар оний тезликда апатридларга айланишган эди.

Бир вақтлар сионизмни ирқчилик деб ҳисоблаган Ҳиндистон энди фаластинликлар билан бирдамликни сақлашдан манфаатдор эмас. Ҳозирда Ҳиндистонга мамлакатни Исроилга айлантирмоқчи бўлган одам раҳбарлик қилмоқда.

Манба: Исламосфера
Ҳамид Содиқ таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуддуснинг Ислом-насроний кенгаши сионистларга қаршилик кўрсатишга чақирди

566 07:40 29.12.2017
« Орқага