Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиротдаги Навоий мақбараси таъмирланади

820

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти туризм, шаҳар инфратузилмаси, саноат соҳаларидаги лойиҳалар ҳамда Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев буюк шоир ва мутафаккир бобомиз Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш, унинг атрофини ободонлаштириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратган.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбараси мажмуасида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш вазифаси Президентимизнинг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш доирасида мамлакатимиз мутахассислари афғонистонлик ҳамкасблари билан биргаликда мақбарани жойида ўрганган ва бу ўрганишлар натижасида анъанавий меъморчилик, санъат ва безак элементларидан фойдаланган ҳолда мақбарани таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Кўп йиллардан бери Афғонистонда бўлаётган нотинчликлар натижасида шоирнинг мақбараси жуда ҳароб ахволга келиб қолганди. Лекин Президентимиз ташаббуси билан мақбара қайтадан таъмирланади.

Жумладан, кеча Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган лойиҳага кўра, мақбаранинг кириш ва қолган йўлакларига Ҳазрат Навоийнинг ҳикматли сузлари битилган китоб кўринишидаги белгилар қўйилади ҳамда декоратив ўтиргичлар ўрнатилади. Мақбаранинг кириш қисмида саккиз бурчакли масжид бунёд этилади. Кириш пештоғидан ҳовли қисмининг чап ва ўнг томонида ёпиқ услубда айвонлар барпо этилади ҳамда ташқи кўринишига безак берилади. Гумбаз, мақбара олди ва ён қисмлари майолика элементлари билан ишланади. Мажмуа ҳудуди кўкаламзорлаштирилади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳалар билан танишиб, мутасаддиларга уларни сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳазрат Навоийнинг ҳайратомуз ихтиролари (2-қисм)

1156 07:10 13.08.2021

Ҳазрат Навоийнинг ҳайратомуз ихтиролари (1-қисм)

1467 06:05 13.08.2021

Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасини ободонлаштириш учун сарфланадиган маблағни Ўзбекистон қоплаб беради

783 19:10 07.06.2021

Навоий асари Бокуда нашр этилди

455 19:00 11.03.2021

Ҳазрат Навоий ва тасаввуф

638 12:30 06.03.2021
« Орқага