Янгиликлар

Ҳисоб палатаси вакиллари сиёсий партияларга аъзо бўлмайди

646

2020 йил 27 февраль куни бўлиб ўтган Сенат Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлисида Қўмита аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисда Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси доирасида кўриб чиқиш назарда тутилган масалалар муҳокама этилди. Хусусан, Қўмита аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини дастлабки тарзда  кўриб чиқди.

Қонунга кўра, бир қатор қонун ҳужжатларига жарима ихтиёрий тўлаш муддатини 30 кун этиб (амалдаги таҳрирда 15 кун) белгилашни, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари,  Ҳисоб палатаси аъзоларининг сиёсий партияларга аъзолигини чеклаш ҳам назарда тутилган. Бу ушбу нуфузли назорат тузилмаси аъзоларининг ўз ишига холис ёндашувини таъминлайди.

Шунингдек, қонунчиликда Ҳисоб палатаси раисини Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига киритиш бўйича нормалар ҳам белгиланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда «Ҳалол стандарти» жорий этилди. Ҳалол сертификат олган корхона ҳам бор...

2184 16:27 17.09.2020

Хушхабар: Хоразмда янги масжид қурилмоқда

522 10:05 16.09.2020

Ўзбекистонда биринчи Hi-tech усулида қурилаётган масжид

3990 11:00 11.09.2020

Вазир: «...Мактабларда коронавирус юқмайди деб кафолат беролмаймиз!»

530 11:08 09.09.2020

Чўлда қурилган намозгоҳ бузилмайди, аммо...

1338 14:05 08.09.2020

Ўзбекистон вакцина сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда

442 18:35 07.09.2020
« Орқага