Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ҳисобот: Европада исломофобия хавотирли даражага етди 

613

2021 йилда Европа давлатларида жамоат ҳаётининг кўплаб соҳаларида мусулмонларга нисбатан нафрат (исломофобия) кўринишлари қайд этилди, Австрия ва Франция каби мамлакатлардаги қонунчилик базаси исломнинг радикал мухолифларининг уюшган гуруҳларини шакллантиришга хизмат қилмоқда. 

Бу ҳақда Турк-Олмон университети ўқитувчиси доктор Энес Байракли ва Жоржтаун университети профессори Фарид Ҳофиз томонидан тайёрланган Европада 2021 йил учун исломофобия бўйича ҳисоботда айтилади.

Ҳужжат устида ишлашга ксенофобия ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 35 нафар олим ва экспертлар ҳам ўз ҳиссаларини қўшдилар. 

Мазкур ҳисобот Исломофобия кўринишларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш халқаро ассоциацияси, Калифорния университети Исломофобия тадқиқоти ва ҳужжатлаштириш лойиҳаси, Рутгерс университетининг хавфсизлик, ҳуқуқ ва ирқ маркази, Исломофобияни ўрганиш халқаро маркази, Калифорния университети Исломофобия тадқиқоти ва ҳужжатлаштириш лойиҳаси, Сан-Франциско университети қошидаги араб, мусулмон диаспораси тадқиқотлари дастури ва Леополд Вайс институти томонидан қўллаб-қувватланди. 

Йиллик ҳисобот Европада ижтимоий ҳаётнинг кўплаб соҳаларида сезилаётган ва кўплаб мамлакатларда уюшган шаклга эга бўлган исломофобия ҳолатларини ўрганади. 

2021 йилги ҳисоботнинг асосий фигураси Австриянинг собиқ бош вазири Себастян Курц бўлиб, у бошқа нарсалар қатори хорижликларга, жумладан, муҳожирларга, шунингдек, мусулмонларга қарши душманона риторика туфайли мартаба зинапоясига кўтарила олди.

Австриянинг собиқ бош вазирининг мусулмонларга нисбатан нафрати

Ҳисоботда 2017-2021 йилларда Австрияда икки муддат бош вазирлик қилган Курцнинг ўта ўнгчи Озодлик партияси ва Яшиллар партияси билан тузилган ҳукуматда кетма-кет амалга оширган Исломга қарши ислоҳотларга ишора қилинади. Шунингдек, у кўплаб Европа мамлакатларида ҳукуматлари билан ҳамкорлик қилиш орқали исломофобиянинг фаоллашишига ҳисса қўшган. 

Курзнинг мусулмонларга қарши сиёсати унга ҳокимиятда икки муддат қолиш имконини берди, дейилади ҳисоботда. 

Айнан Курц ҳукуматни бошқарган даврда Австрияда мусулмонлар ҳуқуқларини поймол қилувчи қатор қабиҳ ишлар амалга оширилди, масалан, бурқа кийишни тақиқлаш, масжидларни ёпиш, “Сиёсий исломни ҳужжатлаштириш маркази”ни ташкил этиш каби бир қатор исломофобик ишлар амалга оширилди.   

Курц ўзига қарши бошланган коррупция тергови туфайли сиёсий фаолиятини тугатишга мажбур бўлди. Бу эса, ўз навбатида, аслида бу “ислоҳот”ларнинг барчаси коррупция ва кучайиб бораётган авторитаризм фактларини яширишга уриниш бўлганига далил бўлиб хизмат қилади. 

Ҳисоботда сўнгги бир йилда Европада исломофобия кучайгани, хусусан, Буюк Британия ва Франция мусулмонларга қарши нафрат ўчоғига айлангани ва у билан боғлиқ ҳунук ҳодисалар содир бўлгани қайд этилган.

15 март – Халқаро исломофобияга қарши кураш куни

БМТ томонидан 15-март Халқаро исломофобияга қарши кураш куни деб эълон қилиниши ўтган йилнинг яна бир муҳим воқеаси бўлди. Хабарда айтилишича, бу исломофобияга қарши курашда тарихий қарор бўлган. Ҳиндистон ва Франция каби давлатлар бу қарорга қарши чиқди ва шу тариқа исломофобияга муносабатини кўрсатди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

29 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

87 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

215 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

267 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

436 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

502 09:55 01.10.2022
« Орқага