Янгиликлар

Хитой: 41 миллион киши карантинда

2923

Хитой ҳукумати янги турдаги коронавирус тарқалиши муносабати билан Хубэй провинциясидаги 13 шаҳар билан транспорт қатновини тўхтатди. Шундай қилиб, 41 миллиондан ортиқ киши каратинда қолмоқда. 

DW хабарида айтилиишча, коронавирусдан вафот этганлар сони 26 нафарга, касалланганлар сони эса 830 нафарга етган. Бундан ташқари, 1072 беморга ҳам янги коронавирус юққани тахмин қилинмоқда. 

McDonalds компанияси Хубэйнинг беш шаҳридаги филиалларини ёпди. Шунингдек, Буюк Хитой девори ва бошқа тарихий ёдгорликлар ҳам ёпилган. 

Касаллик тарқалган Ухан шаҳрида зудлик билан 1000 ўринга мўлжалланган касалхона қурилиши бошланди. Қурилишни саноқли кунларда тугатиш режалаштирилган, беморларни қабул қилиш 3 февралда бошланади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус Афғонистонга ва араб давлатларига кириб келди

701 16:20 24.02.2020

Япония лайнерида бўлган қозоғистонлик 4 фуқаро карантинга ётқизилди 

172 15:40 24.02.2020

Диний секта коронавирус ўчоғига айланди

1119 11:20 24.02.2020

Хитой раҳбари: “Бунчалик таҳдидга ҳеч дуч келмаган эдик”

2794 10:40 24.02.2020

Италияда коронавирус тревогаси 

630 22:30 22.02.2020

“Коронавирус эпидемиясига қарши тезроқ ҳаракат қилиш лозим”

1110 14:30 22.02.2020
« Орқага