Янгиликлар

Хитой авиакомпанияларининг АҚШга парвозлари тақиқланиш арафасида

661

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Хитой авиакомпанияларининг АҚШга йўловчи рейсларини амалга оширишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда чоршанба куни Рейтер манбаларига таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, тақиқ 16 июндан кучга киради, аммо бу санани ўзгартириш мумкин. Америка расмийларининг расмий қарори эълон қилиниши кутилмоқда.

Агентлик манбаларига кўра, тақиқ Air China, China Eastern Airlines, China Southern Airlines ва Hainan Airlines авиакомпанияларига таъсир қилади. Бундан ташқари, АҚШ чартер рейсларини чеклаш ниятида.

АҚШ транспорт департаменти агентликка тақиқ қўйиш нияти борлигини тасдиқлади. Оқ уй изоҳ беришдан бош тортди.

Агентликнинг таъкидлашича, Америка раҳбарининг маъмурияти Пекинга босим ўтказиш ва АҚШ авиакомпанияларининг Хитойга учишига рухсат бериш учун бу қадамни қўйишни режалаштирмоқда. 22 май куни АҚШ транспорт вазирлиги Хитой ҳукуматини АҚШ авиакомпанияларининг Хитойга парвозлари учун тўсиқлар яратишда айблаган эди.

Январ ойи охирида Вашингтон янги коронавирус тарқалишига қарши кураш доирасида Хитойга ташриф буюрган чет эл фуқароларининг деярли барча тоифалари учун мамлакатга киришни тақиқлади, фақат Америка фуқароларининг оила аъзолари ва АҚШда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар бундан мустасно бўлди. Шу билан бирга, Хитойдан парвозларни тақиқлаш тўғрисида қарор эълон қилинмаган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уйғурлар масаласи: Хитой АҚШнинг санцияларини жавобсиз қолдирмоқчи эмас

1311 13:38 10.07.2020

АҚШда Facebook’ка бойкот эълон қилиш таклиф этилди

317 13:48 09.07.2020

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

737 14:15 08.07.2020

АҚШ ЖССТ аъзолигидан расман чиқяпти, лекин...

464 12:49 08.07.2020

«Катта учлик»нинг Марказий Осиёдаги кураши

7014 10:00 08.07.2020

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

992 08:00 08.07.2020
« Орқага