Хитой динга қарши курашмаяпти(ми?)

17:30 12.03.2019 2958

Хитой ҳукумати АҚШнинг халқаро диний эркинликлар бўйича элчиси Сэм Браунбэкнинг сўзларига эътироз билдирди. 

New Indian Express нашрининг ёзишича, Хитой ташқи ишлар вазирлиги америкалик сиёсатчининг айтганлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва Пекин динга қарши кураш олиб бормаётганини таъкидлаган. Хитой томони ўз эътирозини АҚШнинг Гонконгдаги элчихонаси орқали етказган. 

Сэм Браунбэк аввалроқ Дональд Трамп маъмурияти Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерларидан ҳамда ҳудуддаги мусулмон озчиликларнинг ўзлигини, маданиятини ва динини назорат қилишга бўлаётган уринишлардан хавотирда эканини айтган эди. Шунингдек, у Пекинни мазкур лагерларга кузатувчиларнинг киришига рухсат беришга чақирди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!