Янгиликлар

Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди

1012

Хитой парламенти Пекиннинг Гонконг устидан назоратини кучайтиришини кўзда тутувчи миллий хавфсизлик ҳақидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Aljazeera хабар бермоқда. Аввалроқ мазкур қонун Гонконгнинг ўзида ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам норозиликларга сабаб бўлган эди. Хитой парламенти аъзолари қонун лойиҳасини деярли бир овоздан қўллаб-қувватлаган. 

Қонун Хитойнинг миллий қонунчилигини Гонконг ҳудудида қўллаш ҳуқуқини тасдиқлайди ҳамда ташқи кучларнинг минтақа ишларига аралашувини тақиқлайди. Шунингдек, ҳужжат Хитой махсус хизматларига «бурчни адо этиш ва миллий манфаатларни ҳимоялаш учун» ваколатхоналар очишга имкон беради. 

Янги қонун ҳалқаро миқёсда ҳам акс садоларни келтириб чиқарди. Жумладан, АҚШ Давлат департаменти бундай шароитда Гонконг автономиядан маҳрум бўлади деган хулосага келди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео мазкур қонуннинг қабул қилинишини минтақада эркинликнинг йўқ бўлиши дея баҳолади. Британия ва Канада ҳукуматлари эса янги қоидалар жиддий хавотирга сабаб бўлаётганини билдирди.  

Гонконг расман Хитойнинг маъмурий тумани ҳисосбланади, бироқ «бир мамлакат, икки тизим» сиёсатига биноан кенг автономияга эга, хусусан, полиция ва молияви  й тизимни мустақил назорат қилади. 

Трамп: “Афғонлар ўз юртини ўзи ҳимоя қилсин”

Тарихда бугун: Туркияда илк ҳарбий тўнтариш юз берди, Аднан Мендерес осилди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавируснинг манбасини Хитойдан бошқа жойларда ҳам қидириш керакми?

273 15:24 08.07.2020

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

453 14:15 08.07.2020

АҚШ ЖССТ аъзолигидан расман чиқяпти, лекин...

336 12:49 08.07.2020

«Катта учлик»нинг Марказий Осиёдаги кураши

2710 10:00 08.07.2020

Уйғурлар Хитой устидан Халқаро Судга мурожаат қилишди

1203 14:55 07.07.2020

Хитой раҳбарини танқид қилган профессор ҳибсга олинди

790 11:35 07.07.2020
« Орқага