Янгиликлар

Хитой ҳарбий харажатларини оширмоқчи

441

Хитой ҳукумати жорий йилда миллий мудофаа учун харажатларни 6,6 фоизга оширади ва 1,268 триллион юанга (қарийб 178,8 миллиард АҚШ долларига) етказади. 

Deutsche Welle хабарига кўра, бугун Хитойнинг олий қонунчилик органи – Халқ вакиллари умумхитой мажлисининг сессияси икки ойлик кечикишдан кейин очилди. Унда 2020 йилги мамлакат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Лойиҳага кўра, ҳарбий харажатларнинг ўсиши 1991 йилдан бери энг паст бўлади, 2019 йилда бу кўрсаткич 7,5 фоизни ташкил этган эди.  

Бюджет лойиҳасида ҳукумат армиядаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ва қайта қуролланиш дастурини тезлаштириш ниятида экани айтилган. 

Хитой ҳарбий харажатлар бўйича дунё бўйича АҚШдан (2020 йилда қарийб 686 миллиард доллар) кейин иккинчи ўринда туради. Халқ вакиллари умумхитой мажлисининг навбатдаги сессисияси арафасида расмийлар ҳарбий бюджетнинг яширин қисми борлигини ҳақидаги гап-сўзларни рад этиб, Хитой 2007 йилдан бери ҳарбий харажатлари ҳақида БМТ ҳисобот бериб келишини маълум қилди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой авиакомпанияларининг АҚШга парвозлари тақиқланиш арафасида

382 21:38 03.06.2020

Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда

3315 13:38 30.05.2020

Вашингтон ЖССТ билан алоқани узди

466 10:45 30.05.2020

Япониялик депутатлар Хитой раҳбарининг давлат ташрифини бекор қилмоқчи...

785 09:00 30.05.2020

Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди

718 16:40 28.05.2020

АҚШ Конгресси Хитойни уйғурлар сабабли санкциялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

877 15:16 28.05.2020
« Орқага