Хитой: ичида одамлар намоз ўқиётган масжид бузишга киришилди (видео)

16:30 15.04.2019 7587

Хитойнинг Гансу провинцияси Гажуанг қишлоғидаги масжид ичида одамлар намоз ўқиётган пайтда бузишга киришилди. Бу ҳақда “Мусулмонларга қарши зулмларни ҳужжатлаштириш” гуруҳининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинди.

Хуи мусулмонларига тегишли мазкур масжидни бузиш асносида бир неча киши яраланган, масжиднинг бузилиши ҳақида эса олдиндан ҳеч қандай хабар берилмаган.

“Мусулмонларга қарши зулмларни ҳужжатлаштириш” гуруҳининг саҳифасида эълон қилинган видеода ҳодиса қандай рўй берганини кўриш мумкин.

“Бузилганини қаранг, бу аҳволни қаранг. Одамлар, қаранглар, ҳатто япон босқинчилари келганда ҳам, бундай вайронагарчиликлар қилмаганди. Эй, коммунистик партия аъзолари, назоратчилари, уялмайсизларми бундай қилгани? Яна ўзларингизни зиёли деб атайсизлар, узоқ тарихли бой маданият ҳақида гапирасизлар. Одамлар қаранглар, қаранглар. Махсус техникани келтириб, ҳали ичида одамлар бўла туриб, масжидни бузяпти булар. Ахир ичида одами бор бинони бузганида, қанчалаб одамлар ҳаётига зомин булади-ку. Бу партия аъзолари ўзларини раҳбар деб атайди, қанақа раҳбар ўзи булар, кимнинг раҳбарлари?” – дейди видеони тасвирга олган киши.

ОАВда чиққан хабарларга кўра, мазкур масжид бир ой муқаддам фойдаланишга топширилган. Масжиднинг меъморий кўриниши “ҳаддан ташқари арабча” бўлгани сабабли хитойлик расмийлар уни бузишга буйруқ бергани айтилмоқда.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!