Таҳлил

Хитой исломий обида ва масжидларни вайрон қилмоқда

1371

Уйғур Инсон ҳуқуқлари лойиҳаси ва Uyghurism.com сайти биргаликда чоп этган ҳисоботга кўра, Хитой ҳукумати сўнгги йилларда Шинжон уйғур вилоятида масжидларни ва диний обидаларни тизимли равишда йўқ қилмоқда.

Тадқиқотга кўра, биргина Кошғар шаҳрининг ўзида масжидларнинг 70 фоизи бузиб ташланган. Уч ой ичида 5000 дан ортиқ ибодат маскани йўқ қилинган.

Хитой ҳукумати бу маълумотларни инкор этмайди. Расмийлар даъвосига кўра, масжидлар керагидан ортиқ экани ва бинолар қурилиши хавфсизлик талабларига мос эмаслиги ҳамда эскиргани боис бузилиш ҳолатлари юз берган.

Нафақат ибодатхоналар, балки улкан маданий ва тарихий қийматга эга бебаҳо обидалар ҳам йўқ қилинган, деб ёзади ҳисобот муаллифи Баҳром Синташ.

Унинг айтишича, нафақат масжидлар, балки қабристонлар, исломий архитектура услубида қурилган бинолар, дўконлар ва бошқа иншоотлар ҳам бузилишларга юз тутган.

Кўплаб биноларнинг исломий услубдаги миноралари олиб ташланган.

Бугун Хитой ичидан маълумот олишнинг имкони йўқ, дейди тадқиқотчилар. Ҳисоботдаги маълумотлар хорижга чиқиб кетган уйғурлар билан ўтказилган суҳбатлар, амалдаги тазйиқ сиёсати бошланмасдан аввал ўтказилган тадқиқотлар ҳамда “Google” харитаси орқали олинган тасвирлар ёрдамида тўпланган.

Ҳисоботда ёзилишича, масжидларни бузиш ҳаракати 2016 йилда, уйғурлар ва бошқа озчилик этник мусулмон халқларни ёппасига ҳибсга олиш кампанияси билан бир пайтда бошланган.

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, Шинжон вилоятида исломни хитойлаштириш сиёсати кетмоқда.

Шарқий Туркистонда мозорлар бузиб ташланиб, ўрнига хиёбонлар барпо этиляпти

Шу мақсадда исломий услубдаги архитекрура ёдгорликлари қайта реконструкция қилиниб, уларнинг ўрнида хитой услубидаги иншоотлар пайдо бўлмоқда, дейди Уйғур Инсон ҳуқуқлари лойиҳаси раҳбари Умар Қанот.

У мусулмон дунёсини, хусусан, туркий давлатларни бу масалада Хитой ҳукуматига ўз эътирозларини билдиришга чақиради.

“Майли, Хитой билан алоқангизни бузманг, лекин исломий маданият бизнинг ҳам бир парчамиз, буни йўқ қила олмайсиз, деб айтинг”, – дейди Умар Қанот “Америка Овози” билан суҳбатда.

Шинжон Уйғур автоном вилоятида узоқ йиллар тадиқот олиб борган америкалик олима Элис Андерсоннинг айтишича, Хитой ҳукумати исломдан қўрқади. Масжидларни бузиш орқали ҳукумат уйғур халқини ўзлигидан айримоқчи; аммо улар бунга эриша олмайди, дейди у.

Уйғурлар масаласида халқаро ҳамжамият Хитойга босимни ошириб келаётганига қарамай, мавжуд репрессив сиёсат ўзгаргани йўқ, дейди Андерсон.

Ҳисобот сўнгида муаллифлар халқаро ҳамжамиятни айнан масжидлар бузилиши масаласида Хитой ҳукуматини кескин қоралашга ва ўзаро мулоқотларда диний эркинлик масаласини алоҳида тилга олишга чақиради.

Унда Хитой ҳукуматига ҳам тўғридан-тўғри мурожаат қилинади. Масжидларни бузишни бас қилинг ва шу пайтгача яксон қилинганари учун товон пули тўланг, дейди муаллифлар.

Манба: Америка овози

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Непалнинг юзи Ҳиндистондан Хитойга ўгирилмоқда

523 11:00 17.10.2019

Шарқий Туркистонда мозорлар бузиб ташланиб, ўрнига хиёбонлар барпо этиляпти

1602 10:05 10.10.2019

Хитой компаниялари уйғурлар масаласи туфайли АҚШнинг санкциясига учради

2499 16:10 08.10.2019

Собиқ президентнинг собиқ маслаҳатчиси: АҚШ ва Россия Хитой туфайли келишишга мажбур

1552 10:00 06.10.2019

Хитойда коммунизмнинг 70 йиллиги нишонланди (фотожамланма)

1177 11:05 04.10.2019
« Орқага