Янгиликлар

Хитой компаниялари уйғурлар масаласи туфайли АҚШнинг санкциясига учради

3262

АҚШ уйғурларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани туфайли Хитойнинг 28 та компаниясини “қора рўйхат”га киритди. Ушбу компаниялардан бирортаси АҚШдан маҳсулот харид қилишни истаса, Вашингтондан махсус рухсат олишига тўғри келади. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

“Қора рўйхат”га киритилган компанияларнинг 20 таси хавфсизлик соҳасида фаолият олиб борувчи давлат компанияларидир, қолгани эса кузатув бўйича ихтисослашган технология компаниялари ҳисобланади. Улар орасида Hikvision видеокузатув компанияси ҳамда юз таниш технологияларини ишлаб чиқарувчи SenseTime Grup ва Megvii бор.

АҚШ Савдо вазирлиги баёнотида айтилишича, мазкур компаниялар Хитойнинг уйғурлар, қозоқлар ва бошқа мусулмон халқларга нисбатан ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва инсон ҳуқуқларини бузиш амалиётларига ёрдам бериб келмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШда Facebook’ка бойкот эълон қилиш таклиф этилди

219 13:48 09.07.2020

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

493 14:15 08.07.2020

АҚШ ЖССТ аъзолигидан расман чиқяпти, лекин...

368 12:49 08.07.2020

«Катта учлик»нинг Марказий Осиёдаги кураши

4198 10:00 08.07.2020

Эрон генерали Сулаймонийнинг ўлдирилиши ноқонуний бўлганми?

824 08:00 08.07.2020

АҚШ хорижлик талабалардан мамлакатни тарк этишларини талаб қилди

617 16:35 07.07.2020
« Орқага