Хитой компартиясининг уйғурларни изоляциялаш сиёсати

15:00 14.09.2018 791

Шинжон-Уйғур автоном райони Инин шаҳри ҳокимият идоралари 440 000 кишидан иборат аҳолисининг барчаси ўз паспортларини Жамоат ҳавфсизлиги бошқармасига топшириши лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилган. Буйуқ ижросини таъминламаган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланган. Бу ҳақда Deutsche Welle ҳабар бермоқда. Улар ўзларининг бундай қарорларига изоҳ беришмаган. Катта эҳтимол билан бу воқиа Хитой компартиясининг уйғурларга нисбатан олиб бораётган реприссив сиёсатининг бир кўринишидир.

Ининнинг иккинчи, тарихий ва маҳаллий номи Кулжа бўлиб, бу ҳудуд ШУАРнинг хитой-қозоқ чегарасида жойлашган, Хитойда камчиликни ташкил қилувчи халқлар энг кўп истиқомат қиладиган ҳудудир. Хитойда этник камчиликни ташкил қилувчи халқлар 55 тани ташкил қилса шуларнинг 47 таси айнан Кулжада қўним топган. Юқорида назарда тутилган халқларнинг 10 000 000 га яқини уйғурлар бўлиб, бу эса ШУАРнинг деярли ярим аҳолиси демакдир.

Хитой компартияси 1949 йилда ҳокимиятни қўлга олгандан кейин уйғурлар шафқатсиз репрессияни бошидан ўтказдилар. Ҳатто, Мао Цзэдун диктатурасидан бир неча ўн йиллар ўтиб ҳам, давлат ОАВ лари уйғурларнинг миллий ананаларини, сақол ўстиришларини ва аёлларининг миллий кийимларини танқид қилиб келадилар. Ҳукумат Ислом дини қоидаларига зид бўлишига қарамасдан аҳолини ҳатто, чўчқа гўштини истеъмол қилишга мажбурлашга урунадилар.

Бир жойдан иккинчи жойга кўчиш устидан назорат

Бутунжаҳон уйғурлар конгрессининг раиси Дилшат Рекситнинг Deutsche Welle га маълум қилишича: «Хитой ҳукумати уйғурлар чет элларга чиққанидан кейин ўзларининг ҳуқуқларини англаб режимга қаттиқ қаршилик кўрсатишларидан хавотирланмоқдар».

Хитой компартияси машҳур диссидентларга четга чиқиш учун сафар ҳужжатларини беришни тез-тез рад қилишади. Уйғурлар Хитойнинг бошқа ҳудудларидаги меҳмонхона номерларини бронлашга ва самалёт ҳамда поездларга чипталар буюртмасида доимий рад этишларга учрайдилар, чунки партия оммавий ахборот воситалари уларни террористлар сифатида талқин қилиши кўп кузатилади.

«Ҳужжатларни олишдаги чекловлар ҳукуматнинг ўзига ишончи йўқлигини кўрсатади, бу эса ШУАРдаги режим бошқарувининг заифлигини ва хавф остида эканлигини англатади», – деб ҳисоблайди Дилшат Рексит.

Тибетлик машҳур ёзувчи ва инсон ҳуқуқлари фаоли Церинг Восер Deutsche Welle га ҳикоя қилишича 1997 йилда бир неча маротаба янги паспорт олишга бесамар ҳаракат қилган. Унинг охирги уриниши 2012 йилда амалга оширилган. Полиция ходими, у “қора рўйхатга” киритлилганлигини ва  Жамоат хавфсизлиги бошқармаси унинг чет элга чиқиб кетишини истамаётганлигини айтган. «Ҳукуматнинг янги қарорлари менинг ҳаётимга кучли таъсир ўтказмайди, чунки менинг шундоқ ҳам паспортим йўқ», – дейди Восер.

«Икки тилли таълим» ми  ёки этник йўқ қилиш?

Инин ҳудудида паспортларни конфескация қилиш амалиётидан ташқари Хитой ҳукумати томонидан Шинжонда олиб борилаётган тил ва таълим сиёсати Коммунистик партиянинг камчиликни ташкил қилувчи халқларни изоляциялаш сиёсатини ҳам жадал олиб бораётганлигини кўрсатади. Шундай методлардан бири эса маданий ўзига хосликни йўқ қилиш ҳисобланади. Уйғурлар туркий халқ ҳисобланиб уларнинг тили ва маданияти Қозоғистон, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа халқлар билан чамбарчас боғлиқ ҳамда илдизлари бирдир.

“Уйғурлар ҳуқуқлари бўйича дастур” (UHRP) ташкилотининг 2015 йил 20 майда эълон қилинган докладида  айтилишича Хитой коммунистик партияси уйғур ўзлигини “Кенг Хитой давлатчилиги идентиклигига” ассимиляция қилиш билан ликвидация қилишни кўзламоқда.

Ҳукумат таълим соҳасида “икки тилли сиёсат” олиб бормоқда, назарий жиҳатдан бу сиёсат уйғур ва хитой тилларини тенглаштиради. Амалда эса уйғур тили буғиб ташланмоқда.

«Икки тилли таълим» Шинжон мактабларида 1990 йиллада жадал амалда тадбиқ этила бошланди. Машғулотларда мандарин сўзлари (Хитойдаги асосий тил)  кўп ишлатила бошланди, ўқитувчиликка эса уйғур тилини билмасада ханъларларнинг (Хитойдаги энг катта этник гуруҳ) тайинланиши тез тез кузатила бошланди.

«Уйғур муаллимлардан эса уйғур тилини ҳам, мандарин тилини ҳам мукаммал билиш талаб этиларди. Мандарин тилини етарлича ўзлаштирмаган уйғур муаллимлар ишсиз қолдилар». «Шарқий Туркистондаги режимнинг  икки тилли таълим сиёсати – амалда бир тилда, яъни мандарин тилида таълим берилишига олиб келди», – деди, ўз баёнотида UHRP директори Сейтофф.

2004 йилда ҳукумат  Шинжондадаги бошланғич ва ўрта таълим мактабларида мандаринни асосий тил деб белгилади, 2010 йилда эса Шинжондаги 1700 та мактабгача таълим муассасаларида “икки тилли таълим” сиёсатини амалга ошириш учун миллиардлаб юанъ сарфланди. 2015 йилнинг феврал ойигача 450 000 бола МТМларда мандаринга йўналтирилган таълим олдилар. Ҳукумат яна 1000 дан ортиқ “икки тилли” МТМлари ташкил қилди.

«Биз ҳаммамиз хитойликмиз»

Хитой Коммунистик партияси этник ва ирқий тенглик ҳақида бонг урсада аслида, амалда ханълар ва уйғурлар ҳуқуқлар ва мавқейда тенг эмаслар.

UHRP нинг докладида келтирилган номсиз авторнинг баён қилишича, “икки тилли таълим” программаси ёш уйғурларнинг ўз она тилини унутишига олиб келмоқда. У шундай дейди: «Мен уйғур тилида иккита сўз айтдим, лекин мени ҳеч ким тушунмади. Ҳатто оддий сўзлар қийнчилик билан қабул қилинар эди (уйғур ўқувчилари назарда тутилмоқда)».

«Нима учун улар ўз она тилини билмайди деган саволга кўп ёшлар ўйланмасдан қуйидагича жавоб қайтарганини кўриш мумкин: “Сиз бизга берилаётган жуда катта юкламани кўрмаяпсизми? Мен ҳатто ўзлаштиришга улгурмаяпман. Сиз айтаётган нарсаларга кучни қаердан оламан?”.

Жуда кўп одамлар “Биз ҳаммамиз хитойликмиз” деб тез-тез такрорлашади, лекин гап этник гуруҳларга бориб тақалганда бизни дарров блоклашади. Ҳаёт ҳақиқати шуни бизга доимий эслатмоқдаки, биз ҳеч қачон ханъ бўла олмаймиз ва ханълар билан тенг ҳуқуқларга эга бўла олмаймиз».

Мактабларда маҳаллий тиллар мандарин тилига алиштирилаётган бир пайтда Шинжонда яшовчи хитойликлар уйғур тилини камдан-кам ўзлаштирмоқдалар ва буни инкор қилмоқдалар.

Коммунистик партиянинг юқори лавозимдаги мансабдорлари уйғур тилида замонавий концепцияларни етказиб бериш имконсиз эканлигини уқтириб келадилар. Улар ҳаттоки мандаринни билмаслик терроризмни рағбатлантириши ҳақида айтмоқдалар.

«Бундай фикрлаш, Хитойда чуқур илдиз отиб кетди ва биз ҳамиша ажралиб турамиз – деб ўз фикрини давом эттирди публицист. – Сиз мандарин тилида қанчалик яхши гапирманг, ва ханълар сафида қанча кўп яқин дўстларингиз бўлмасин сиз улардан барибир ажралиб турасиз».

Таржимон Ҳамид СОДИҚ

Манба

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!