Янгиликлар

Хитой коронавирус маълумотларини яширганликда айбланмоқда

4235

Хитой Халқ Республикаси коронавируснинг биринчи тарқалишидан кейин касалликнинг тарқалиши ва юқтирганлар сони тўғрисида маълумотларни яширмади, дея хабар беради Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин.

Аввалроқ, Блумберг манбаларга таяниб, Хитой ушбу касаллик ҳақида зарарларни камайтириб кўрсатганини айтди. Оқ уй хитойликларнинг вирусни юқтирганлар сони бўйича маълумотлари қанчалик тўғри эканлигини тасдиқлай олмади.

Хуа Чуньиннинг сўзларига кўра, Хитой юқтирганлар ҳақидаги маълумотларни яширмайди. Унинг таъкидлашича, январ ойида мамлакат дунё ҳамжамиятига COVID-19ни тарқатиш тўғрисида хабар берган.

"Халқаро эпидемиологик вазиятни баҳолашга келсак, бу борада ваколат ёлғон тарқатаётган сиёсатчиларга эмас, балки ЖССТ ва эпидемиологларга тегишли", деди Чуньин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун:  Пекиндаги Тяньаньмэнь майдони қонга беланди

694 18:30 04.06.2020

Хитой авиакомпанияларининг АҚШга парвозлари тақиқланиш арафасида

535 21:38 03.06.2020

Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда

3383 13:38 30.05.2020

Вашингтон ЖССТ билан алоқани узди

478 10:45 30.05.2020

Япониялик депутатлар Хитой раҳбарининг давлат ташрифини бекор қилмоқчи...

810 09:00 30.05.2020

Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди

761 16:40 28.05.2020
« Орқага