Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой коронавирусга қарши курашда хатога йўл қўйган

3791

Хитой раҳбарияти 2019-nCoV коронавирусига қарши курашда хатога йўл қўйган. Бу ҳақда Dpa агентлиги маҳаллий ОАВга таянган ҳолда хабар тарқатди. 

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Коммунистик партия Сиёсий бюросининг коронавирус масласига бағишланган йиғилишини ўтказган. Унда таъкидланишича, фавқулодда ҳолатларга жавоб қайтариш тизимида “хатолар ва қийинчиликлар” аниқланган. Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари жамоат жойларида санитария шароитини яхшилаш ва ёввойи ҳайвонлар сотиладиган ноқонуний бозорларга қарши курашиш кераклигини айтган. 

3 февралдаги маълумотга кўра, Хитойда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарган зотилжамдан вафот этганлар сони 425 нафарга етди. Касаллик юқиши билан боғлиқ 20438 та ҳолат қайд этилган.  

Ҳозирга қадар коронавирус Хитойдан ташқари камида йигирма тўртта давлатда тарқалди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

258 10:30 03.12.2021

Европа Иттифоқи Хитойга рақобатчи бўлмоқчи

481 09:00 02.12.2021

Хитой Қозоғистон ғалласини олишдан бош тортмоқда

1663 13:10 01.12.2021

«Демократия учун» саммити ва унинг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?

1382 17:48 25.11.2021

Серикжан Мамбеталин: бизни ким ютиб юборади - Россиями ёки Хитой?

4006 14:06 23.11.2021

Блогер Хитойда уйғурлар сақланадиган лагерларни видеога олди

4448 09:58 22.11.2021
« Орқага