Ҳозирда бутун дунёга тарқалган коронавирус инфекцияси Ҳиндистонда ўтган ёзнинг бошларида пайдо бўлиши мумкин экан. Касаллик генезисининг ушбу тахмини Хитой Фанлар академиясининг бир гуруҳ тадқиқотчилари томонидан илгари сурилган.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳаддан ташқари иссиқ об-ҳаво туфайли мамлакат аҳолиси ҳайвонлар билан бир ўзандан сув ичишга мажбур, бу эса одамнинг коронавирус юқтиришига олиб келган. Мутахассислар ушбу версия баъзи маълумотлар, яъни COVID-19 мутациясини ҳисобга олган ҳолда филогенетик таҳлиллар натижасида тасдиқланганини айтмоқдалар.
Eвропа илмий жамоатчилиги ушбу фикрга шубҳа билан қарашди, деб ёзади Daily Mail. Шундай қилиб, Глазго университети хитойлик олимларни тарафкашликда ва Ухан шаҳрида касалликнинг бошланишини аниқ кўрсатадиган кўплаб эпидемиологик маълумотларни ҳисобга олмаганликда айблади.
Аввалроқ Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолида коронавирусга қарши иммунитет пайдо бўлиши учун эмлаш кераклиги, бу ҳатто коронавирусга чалинган одамларга ҳам керак бўлиши мумкинлигини билдирганди.