Хитой лагерлардаги “талабалар” сонини камайтиришга сўз берди

20:30 13.03.2019 1177

Шинжон-Уйғур мухтор тумани раҳбарияти “касбий тайёрлов марказлари”даги “талабалар” сонини камайтиришга сўз берди. Бу ҳақда туман раҳбари Шуҳрат Зокир маълум қилди, дея ёзади The Guardian.

“Марказларда талабалар сони тобора камаяди. Жамиятда бундай таълим марказларига эҳтиёж йўқолса, улар ёпилади”, – деди Шуҳрат Зокир. 

У бундай марказлар ҳақида ҳуқуқ ҳимоячиларининг айбловлари сохта ва кулгили эканини айтди. Унинг иддао қилишича, мазкур марказлар мактаб-интернатга ўхшайди: талабалар бепул турар жой билан таъминланади, хитой тилини ўрганади ва таълим олади. Талабалар ҳафта охирида уйига кетиши ва она тилида сўзлашиши мумкин. Бундан ташқари, улар ойига 220-300 доллар атрофида ишлаб топади. 

Маълумки, сўнгги вақтда айнан шу марказлар туфайли Хитой ҳукуматига нисбатан айбловлар кучайди. Концлагерларга ўхшатиладиган бу марказларда уйғурлар ва бошқа мусулмон халқлар мажбуран ушлаб турилгани, уларнинг диний эркинлиги бузилаётгани айтилмоқда. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!