Янгиликлар

Хитой: “Лагерлардаги уйғурларнинг кўпи қўйиб юборилди”

2687

Хитой Шарқий Туркистондаги лагерларда ушлаб турилган уйғурларнинг кўпчилиги қўйиб юборилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда DW.

Пойтахт Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида Шарқий Туркистон раҳбарининг ўринбосари Олқон Туниёз “таълим олганларнинг аксари жамиятга ва уйларига” қайтганини айтди. Аммо у айнан неча киши қўйиб юборилганини ошкор этмади.

Шарқий Туркистон раиси Шуҳрат Зокир лагерлардан озод қилинганларнинг “90 фоиздан ортиғи ўзига муносиб иш топгани”ни айтиб, “таълим марказлари”нинг самарадорлигини ҳимоя қилди.

Халқаро ҳамжамият ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса Хитой “таълим марказлари” деб атайдиган бу лагерларни кўпдан бери танқид қилиб келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонга келаётган хитойликлар сони кўпаймоқда

1559 18:45 21.02.2020

Хитойда уйғурларга қарши репрессия: «Deutsche Welle» янги далилларга эга

2220 16:15 21.02.2020

Коронавирус авиаташувларнинг камайишига сабаб бўлмоқда

247 16:00 21.02.2020

Хитой шарқидаги қамоқхонада коронавирус кенг тарқалди

1113 12:45 21.02.2020

Жанубий Кореяда коронавирусдан бир киши вафот этди

296 12:00 21.02.2020

Коронавирус қурбонлари сони кўпаймоқда

1096 09:50 21.02.2020
« Орқага