Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

13360

ХХР қўшниларимиздан берган қарзни сўрашни бошлабди. Маълумотларга кўра, ушбу давлат гарданидаги омонат йил охирига қадар 5 млрд долларга бориб қолар экан. 

Бермоқнинг олмоғи бор (қарздорлар учун эса емоқнинг қусмоғи) деганларидек, чинликлар биринчилардан бўлиб «шафқатсиз счётчик»ни ростдан ҳам ишга туширишга аҳд қилишган кўринади.

Ҳозирча Бишкекнинг Хитойдан 1,7 млрд. доллар қарзи бор. Агар Қирғизистон 2021 йил январдан бошлаб бу маблағларни қайтаришни бошламаса, у ҳолда Тожикистон ва Шри-Ланка каби табиий ресурслари ёки ҳудудлари билан тўловни амалга оширишига тўғри келади.

Ташқи қарзни узиш учун эса оддий фуқаролардан ҳам ёрдам сўралган, уларга ўз маблағларини мана шундай хайрли йўлда(ким учун хайрли билмадигу, ўзи доим ҳокимиятдаги коррупционерлар, ўз нафсидан бошқани ўйламайдиган давлат мансабдорлари касрига оддий халқ қолиб юради) эҳсон қилишлари таклиф этиляпти. Мамлакат молия вазирлиги эса бунинг учун давлат банкида махсус ҳисоб рақами очишга ҳам тайёр.

Эътиборлиси, давлат қарзини узиш бўйича кампания ташаббуси айнан жамоатчилик ташкилотлари ва фуқаролар томонидан илгари сурилаётган экан.

Парламент депутати Айнар Альтинбаеванинг таъкидлашича, исталган маблағ хайрия қилиниши мумкин. 

"Агар пул йўқ бўлса, у ҳолда тилла ва кумушдан ясалган заргарлик буюмларини "Кырзыг-Альтын" компаниясига топширса бўлади. Компания эса тегишли суммани махсус ҳисоб рақамига ўтказиб беради", — дейди у.

Маълумотларга кўра, Қирғизистон ташқи қарзининг 45 фоизи Хитойга тўғри келади ва бу қарз биринчи навбатда Пекинга қайтарилишини англатади.

ХХР Россия эмас ва у берган қарзларидан воз кечмайди.

Боз устига, Хитой бу борада муддатни ҳам узайтириб берган эди, аммо келгуси йил 1 январдан бошлаб Қирғизистон олган кредитлари бўйича фоизларни тўлашни бошлаши шарт. Давлат ғазнасида эса пул йўқ, шунинг учун барча фуқаролардан кўмак сўраляпти.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатга кредитлар жалб этиш чўққиси Алмазбек Атамбаев давлатга раҳбарлик қилган йилларга тўғри келади. У йўллар, ИЭС ва объектлар қуриш учун пул олган. Кейин эса Бишкекда тўлов қобилияти йўқ эканлиги маълум бўлди...
манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Қирғиз демократиясининг отаси» нега ватанига қайтди?

1128 15:13 03.08.2021

Аскар Акаев Қирғизистонга қайтди

1132 15:20 02.08.2021

Қирғизистон: Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича суд ишини тугатиш рад этилди

813 19:05 28.07.2021

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга таклиф қилинди

478 12:55 25.07.2021

Қирғиз-тожик чегарасида отишма рўй берди

901 15:00 24.07.2021

Алмазбек Атамбаевга айблов эълон қилинди

896 11:05 24.07.2021
« Орқага