Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой раҳбари: “Армия урушга тайёр туриши керак!" 

608

Хитой давлат телевидениеси CCТВ хабарига кўра, Си Цзиньпин Хитой Халқ озодлик армияси (ХХР) қўмондонлик штаб-квартираси бўлган Марказий ҳарбий комиссиянинг қўшма операциялар марказига ташриф буюрди.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин мамлакатнинг хавфсизлик нуқтаи назаридан тобора кучайиб бораётган беқарорлик ва ноаниқликларга дуч келаётганини айтиб, “армия жанговар салоҳиятини ошириши ва урушга тайёр туриши керак” деди. 

Си Цзиньпин дунё охирги юз йил ичида катта ўзгаришларга учраганини, Хитой армияси олдида янги ва оғир вазифа турганини таъкидлади.  

"Хитой армияси миллий суверенитет, хавфсизлик ва тараққиёт манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши, партия ва халқ томонидан билдирилган вазифаларни бажариши керак" деди у.  

У ташриф чоғида ҳарбий камуфляж ва ҳарбий этик кийиб олагани эътиборга молик.

Бу Си Цзиньпиннинг ўтган ой Хитой Коммунистик партиясининг ХХ қурултойидан кейин армия штаб-квартирасида биринчи учрашуви бўлди. Қурултойда Си учинчи марта ХКП Бош котиби ва Марказий ҳарбий кенгаш раиси этиб сайланганди. 

Си Цзиньпин ўз нутқида “барча маҳаллий урушларда ғалаба қозониш” мақсадини билдирди ва армиянинг тайёргарлик ва урушга тайёргарлигини ошириш, унинг ғалаба қозониш қобилиятини ошириш кераклигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

82 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

118 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

183 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

136 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

444 11:35 27.01.2023

Тирноқни жума куни олиш керакми?

593 10:30 27.01.2023
« Орқага