Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Россия буғдойини сотиб олишдан бош тортди

4924

Ўтган йили россиялик фермерлар томонидан йиғиб олинган ғалланинг рекорд ҳосили Россиянинг энг йирик савдо ҳамкорига керак бўлмай қолди.

Россиядан нефт ва газдан тортиб кўмир ва металларгача бўлган деярли барча турдаги табиий ресурсларни сотиб олишни оширган Хитой, президент Владимир Путингача бўлган расмийларнинг кўплаб сўровларига қарамай, Россияда етиштирилган буғдойни сотиб олишдан бош тортмоқда.

Январ-апрел ойларида Хитой 6 миллион тонна буғдой импорт қилган, бу ўтган йилга нисбатан 60 фоизга кўпдир. Бироқ Bloomberg Хитой божхона маълумотларига таяниб хабар беришича, Россиядан етказиб берилган буғдой атиги 30 минг тоннани ёки импортнинг 0,5 фоизини ташкил этган.

Россия-Хитой умумий товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили қарийб 30 фоизга ўсиб, 190,27 миллиард долларни ташкил этди, жорий йилнинг январ-март ойларида эса яна 38 фоизга ошди. Хитойга нефт экспорти деярли икки бараварга ошиб, кунига 2 миллион баррелга етди ва бу билан Россия Саудия Арабистонидан ўтиб, энг йирик етказиб берувчига айланди. Январ-февралда кўмир экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 127 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 14,8 миллион тоннани, алюминий экспорти эса апрел ойида деярли 200 фоизга ошиб, 88,8 минг тоннани ташкил этган.

Аммо дон, гарчи уни харид қилиш масаласи март ойи охирида Москвада Путин ва Си Цзинпин ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган бўлса-да, Хитойнинг харидлари рўйхатига киритилмаган. “ХХРга гўшт, ғалла ва бошқа тоифадаги товарлар етказиб беришни сезиларли даражада ошириш имкониятлари мавжуд”, — деган эди Россия президенти ўша музокаралар якунида.

Аммо орадан икки ой ўтиб, жараён жойидан силжимади. Хитой Россия буғдойи ўрнига Австралия (59%), Канада (18%) ва АҚШдан (9%) ҳалла сотиб олишни афзал кўрмоқда. Муаммо Хитойнинг фитосанитария талаблари даражасида юзага келган, деб қайд этади Bloomberg. 23-24 май кунлари Хитойга ташриф буюрадиган Россия Бош вазири Михаил Мишустин бошчилигидаги расмий делегация мазкур келишувни ҳал  қилиши керак. 

Янги 2023/24 мавсумда дон экспорти 50-55 миллион тоннани ташкил этади, деди шанба куни Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Оксана Лут.

Дон экспортчилари иттифоқи раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда дон экспортининг қарийб 80 фоизи Яқин Шарқ ва Шимолий Африкага тўғри келади. Импорт қилувчи давлатлар орасида Туркия, Миср, Эрон, Саудия Арабистони ва Жазоир етакчилик қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

660 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

504 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

551 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1324 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2582 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1523 15:50 01.06.2023
« Орқага