Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Россиянинг Тожикистондаги рақибига айланади...ми?

1522

Eurasianet (АҚШ) нашрининг ёзишича, ХХР Тожикистонда янги ҳарбий базаларни очиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ушбу сайтга кўра, Хитой армияси аллақачон мамлакатда камида битта махфий ҳарбий қисмга эга.

Хитой томонидан Тожикистонга киритилган узоқ муддатли сармоялар ниҳоят қарзларни тўлаш зарурлигига олиб келди. Қарзнинг бир қисми сифатида Тожикистон кичик чегара ҳудуди олинди, аммо хитойликлар бу билан тўхтамасликлари аниқ, қўшни давлатларда экспанция кучайиб, Тожикистонда узоқ вақт яшашга ҳаракат қилмоқда.

Россиянинг ҳам Тожикистонда ҳарбий базаси бор.  201-дивизия русларнинг иддаосича, Афғонистондан қуролли гуруҳлар кириб келишининг олдини олиш учун керак. Шунингдек, улар алоҳида "Норак" оптика-электрон блокини ижарага олган. Ҳарбий қисмнинг айрим бўлинмалари Душанбе, Кўлоб ва Қўрғонтепада жойлаштирилган, шунингдек базанинг Ляур, Момирак ва Самбулида учта полигони мавжуд.

Россиялик ҳарбийларнинг доимий жойлаштириш пунктлари зиддиятли бўлиб, Бош штабда бир неча бор муҳокама қилинган. Улар хитойликлар яхшироқ жойларда жойлашиши мумкинлигидан хавотирга тушган.

1 сентябр куни АҚШ Конгрессида "ХХР ўз чегараларидан ташқарида янада ривожланган базавий инфратузилма ва логистика яратишга интилмоқда, бу эса Хитой армиясини узоқ масофаларда ҳарбий қудратни сақлашга имкон беради" деган мавзуда маъруза қилинган. Тожикистон Хитой режаларидаги 12 та йўналишдан биттаси. Ҳозирча хитойликлар расмий равишда чет элда битта ҳарбий базага эга – Жибутида.

Ўтган йил бошида The Washington Post газетаси Тожикистон, Хитой ва Афғонистоннинг чегарасига яқин кимсасиз ҳудудда Хитой ҳарбийлари борлигини тасдиқлади. ХХР ҳарбий хизматчиларининг ёқаларида Хитой билан Тожикистон билан чегарадош Шинжон вилоятидан келган ҳарбий қисмнинг нишонлари бор эди.

Хитой ҳарбий хизматчиларидан олинган маълумотларга кўра, қўшинлар у ерда "уч-тўрт йилдан буён" жойлашган. Сунъий йўлдошдан олинган суратларда 2016 йилдан бери қурилган бинолар, 20 та бино ва кузатув миноралари мажмуаси кўрсатилган.

Россия ҳарбий кучлари билан бир қаторда Хитой ҳам тожик қуролли кучлари билан ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда, бу эса Душанбенинг хавфсизлик масалаларини тобора кўпроқ Пекинга топшираётгани ҳақидаги гумонларни кучайтиради. Шу билан бирга, Россия ҳарбийларига ерларни ижарага олиш учун тобора ортиб бораётган шартлар маълум бўлмоқда. 

Пекин у ерда узоқ вақт қолишга уринмоқда. Хусусан, у Афғонистон билан чегарада бир неча ўнлаб қўриқлаш пунктларини таъмирлашга ваъда берди. Аммо Хитойнинг тобора кўпайиб бораётган сармоялари бир марта ерининг бир қисмини беришга мажбур бўлган мамлакатни тобелик томон суриб бормоқда. 1,2 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ёки Тожикистон давлат қарзининг 40 фоизини ХХР олдидаги мажбуриятлар ташкил этади. Пайт-пайти билан хитойлик миллатчилар Тожикистон ҳудудининг бир қисмига даъво ҳам эълон қилиб қолишади. Ким билади, эҳтимол Хитойга қуролли истило ҳам керак бўлмаслиги мумкин: пул бериш ва 20-30 йил ичида уни қайтариб беришни талаб қилиш кифоя.

Россия Хитойнинг Тожикистонга катта пуллар тикишини тожик-рус муносабатларни бузиш учун республика ҳукуматига босим ўтказиш деб ҳисоблайди. Уларнинг назарида бу ҳозир бўлмаса-да, эҳтимол кейинроқ бутун республика ҳудудини "ҳимоя ва ҳомийлик" остига олиш имконияти бўлиши мумкин.

Пентагоннинг 173-бетлик ҳисоботининг бир нечта қисмида, Хитойнинг технологик компаниялари "тожиклар тўғрисида маълумот тўплаш" учун Шинжонда Ислом динига этиқод қилувчи этник озчиликлар учун ишлатиладиган юзни аниқлаш технологияси ускуналаридан фойдаланаётгани ҳақида эслатиб ўтилган эди.. 

Америка ҳисоботида кўпроқ Хитойнинг ўсиб бораётган ҳарбий салоҳияти ва "ХХР армиясининг янги ҳарбий ускуналари"га эътибор қаратилди. Пентагон Хитойни яқин ўн йил ичида ядро қуролини икки бараварга оширишини тахмин этмоқда (бугунги кунда у 200 дан зиёд жанговар каллакка эга). Шу билан бирга, Пекин навбатдаги стратегик ҳужум қуроллари бўйича музокараларда иштирок этишдан бош тортиб, Америкада ҳанузгача бир неча баравар кўпроқ ядро қуроли борлигини таъкидламоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА, Исроил ва АҚШ инвестиция жамғармаси тузадиган бўлди

212 19:35 20.10.2020

Трамп каттагина маблағ эвазига Суданни “қора рўйхат”дан чиқармоқчи

221 14:00 20.10.2020

АҚШ россиялик разведкачиларни киберҳужумда айблаяпти

229 13:10 20.10.2020

Исроилдаги музей араб давлатлари раҳбарларини тақдирлади

429 08:20 20.10.2020

Озарбайжон армияси 13 та қишлоқни озод қилди

860 13:35 19.10.2020

Баҳрайн ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар расман бошланди

175 10:05 19.10.2020
« Орқага