Янгиликлар

Хитой шаҳарларида ўнлаб ўзбек талабаси қолиб кетган 

1989

Хитойда таҳсил олаётган самарқандлик талаба ва блогер Абубакир Маматов ушбу мамлакатда тарқалган коронавирус эпидемияси сабаб ўзбекистонлик талабалар қийин вазиятга тушиб қолгани ҳақида гапирган.

Блогер Абубакир Маматовнинг айтишича, ҳозирда коронавирус сабаб карантинга тушган Хитойнинг ўнта шаҳридаги ўзбекистонлик талабалар ёрдамга муҳтож.

- Мен ўзим каникулга уйга келгандим. Лекин у ерда курсдошларим, танишларим, дўстларим бор. Кейин ўзим блогерман, вазиятни кузатиб, ёритиб келаяпман. Битта Ухан шаҳрида тахминан 30 нафар ўзбекистонлик талаба қолган, бошқалари каникулга уйига келишган. Ўша 30  талаба ҳозир жуда қийин аҳволда. Улар шаҳардан чиқиб кета олмаяпти. Кейин шаҳарда озиқ-овқат танқислиги юзага келган. Элчихона Wechatда группа ташкил қилди, учта телефон рақам берди. Лекин бу группа ёпиқ, ҳамма ҳам кира олмайди. Кейин элчихона телефонларига қўнғироқ қилсак, ҳеч ким жавоб бермайди. Хитойда ўзбекистонлик талабалар битта гуруҳ тузиб, пул йиғишаяпти ва Ухандаги ўзбек талабаларига ёрдам беришаяпти. Лекин талабалар элчихона эътиборига муҳтож, деган Абубакир Маматов.

Ҳозирда бошқа давлатлар, шу жумладан Қозоғистон, Тожикистон каби қўшниларимиз ҳам ўз талабаларини хавфли жойлардан олиб чиқиб кетишган. Аммо Ўзбекистон элчихонасидан дарак йўқ. Ўзбекистоннинг Хитойдаги консуллиги ўзбек талабалари билан вазият назоратда эканлиги, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар телефон орқали берилиши учун шароитлар яратилганини айтиб, ҳиссиётларга берилмасликни сўрамоқда. 

Талабаларга телефон орқали маслаҳатлар эмас амалий ёрдам керак. Ўзбекистон элчихонаси вирус тарқалган шаҳардан ўзбек талабаларини олиб чиқиб кетишда тезкор амалий чоралар кўришлари зарур. Ухан шаҳрида оммавий тартибсизликлар бошланаётгани айтилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги қишлоқ аҳолиси коронавирусга қарши ғайриоддий усулда курашмоқда

424 19:40 20.02.2020

Икки йўловчи коронавирусдан вафот этди

346 11:40 20.02.2020

Коронавирус кимлар учун кўпроқ хавфли?

1085 09:20 20.02.2020

Эронда ҳам коронавирус юққан кишилар аниқланди 

475 21:20 19.02.2020

Хитойдан қайтганлар билан суҳбат

983 19:40 19.02.2020

Карантиндаги 500 киши кемадан ерга тушди

272 16:40 19.02.2020
« Орқага