Хитой: “Шинжондаги террорга қарши курашимиз мақтовга муносиб”

20:00 24.02.2019 1945

Хитой ҳукумати Шинжон мухтор туманида очилган ва миллионлаб уйғур сақланаётган лагерлардаги фаолиятлари учун бутун дунё мақташи кераклигини даъво қилди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда. 

Хитой ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатиб, саксондан зиёд мамлакат дипломатлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари Пекинга таклиф этилганини ҳамда хитойлик мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани ўтказилганини маълум қилди. 

Анжуманда Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Ван Гуанья ва Шинжон губернатори ўринбосари Эркин Туниёз “ҳукумат томонидан ҳудудда терроризмнинг олдини олиш ва радикализмга қарши кураш мақсадида олиб борилаётган чора-тадбирлар” ҳақида маълумот берди. 

“Шинжонда террорга қарши курашиш ва радикализм муаммосини ҳал қилиш учун янги усулни қўллаяпмиз. Шу маънода глобал бир муаммога айланган терроризмни йўқ қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз мақтовга муносиб”, – деди Гуанья. 
Шунингдек, у “Хитой террорга қарши глобал курашга ўз ҳиссасини қўшишда давом этишини” билдирди. 

Маълумки, Хитой ҳукумати Шинжондаги лагерларда мусулмонларни мажбуран ушлаб туришда ва ҳудуддаги мусулмон халқларни ассимиляция қилишга уринишда айблаб келинади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!