Хитой Шинжонни “экстремизм”дан тозаламоқчи

16:30 19.03.2019 1734

Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур мухтор округида уйғурлар ва бошқа мусулмон халқларга нисбатан сиёсати асосли эканини таъкидлашда давом этмоқда. 
Кеча, 18 март куни эълон қилинган “Оқ китоб”да айтилишича, “минтақа бирмунча вақтдан бери айирмачилар, диний экстремистлар ва террорчиларнинг таъсирига учраб келмоқда”. 

Расмий маълумотга кўра, 2014 йилдан бери Шинжон-Уйғур мухтор округида 13 минг “террорчи” ҳибсга олинган, 30 мингдан ортиқ киши “ноқонуний диний фаолияти” учун жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, 2 мингдан портловчи қурилма ва 345 минг нусхадан зиёд ноқонуний босилган диний материллар мусодара этилган. Хитой ҳукумати “Шинжонни экстермизмдан аритиш” ҳаракатлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ олиб борилаётганини таъкидламоқда.   

“Оқ китоб” деб аталувчи 21 саҳифалик ҳужжат Пекиннинг Шинжондаги сиёсатига нисбатан халқаро ҳамжамиятнинг танқидларига жавоб тариқасида эълон қилинди.   

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!