Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Тожикистон Ички ишлар вазирлиги учун база қуриб беради

373

Хитой Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси махсус тезкор отряди учун база қуриб беради. 

Объект Афғонистон билан чегарадош Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Ишкашим туманидаги Вахан дарасида қурилади. Лойиҳани амалга ошириш учун Пекин грант шаклида 55 миллион юан (8,5 миллион доллар) ажратади.

Тожикистон Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Абдураҳмон Аламшозода 27 октябрь куни парламентда лойиҳани тақдим этар экан, Хитой лойиҳалаштириш, техника, асбоб-ускуналар ва материаллар билан таъминлаш, муҳандислик-техник ходимлар ишини ташкил этиш, бинони маиший ва офис мебеллари, компьютерлар ва бошқа жиҳозлар билан жиҳозлашни ўз зиммасига олишини айтди. Тожикистон ўз навбатида база қурилиши учун машина ва ускуналар импортини солиқ ва божхона тўловларидан озод қилади.

Лойиҳа доирасида 12 та бино, жумладан, маъмурий бино, ётоқхона, ошхона, Тожикистон хавфсизлик хизмати ходимлари ва уларнинг оила аъзолари яшаши учун бинолар, сув омбори ва иккита кузатув минораси қурилиши режалаштирилган. Мажмуанинг умумий майдони 3550 кв. метр бўлади. 

Мазкур иншоотни Хитой мулкига ўтказиш таклифи 2020 йил июль ойида Душанбега ташрифи чоғида Хитой Мудофаа вазири Вэй Фенхэга Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан тақдим этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойда ўтказиладиган Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот: сабаби – уйғурлар

947 13:16 07.12.2021

Хитой раҳбари динларни хитойлаштиришга чақирди

2632 10:03 06.12.2021

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

1376 17:30 03.12.2021

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

417 10:30 03.12.2021

Европа Иттифоқи Хитойга рақобатчи бўлмоқчи

592 09:00 02.12.2021

Хитой Қозоғистон ғалласини олишдан бош тортмоқда

2230 13:10 01.12.2021
« Орқага