Янгиликлар

Хитой: Уйғур таксичиси ва онаси имомни машинасида ташигани учун 16 йилга қамалди

2576

Ўтган йили Хитойнинг Шинжон провинциясида жойлашган Гуляй шаҳри маъмурлари маҳаллий уйғур такси ҳайдовчисини "ноқонуний" диний одамни ташиш учун 16 йилга озодликдан маҳрум қилишди, деб хабар беради Radio Free Asia радиоси. Унинг онаси ҳам 10 йилга қамалган.

28 ёшли икки фарзанднинг отаси Ширели Мемтили 2019 йил май ойида «норасмий» имомдан дарс олгани ва машинасига чиқаргани учун 200 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дейилади унинг оила аъзолари радионинг Уйғур хизматига.

Унинг қамоққа олинганлиги тўғрисида унинг оила аъзолари маҳаллий маъмурий марказнинг амалдорлари билан боғланганларида хабар беришган. Афтидан, такси ҳайдовчиси устидан суд жараёни ҳам бўлмаган.

Хитой шу ойда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг сўз эркинлиги, соғлиқни сақлаш, зўрлик билан йўқолиш ва асоссиз ҳибсга олиш билан боғлиқ инсон ҳуқуқларини текшириш учун гуруҳига номзод сифатида кўрсатилган. Бу халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг норозилигига сабаб бўлди.

Мумбайдаги Observer жамғармаси фаоли ва тадқиқотчиси Айяз Ванининг сўзларига кўра, тайинланиш тўғрисидаги хабар ғалати бўлиб, Хитой Шинжон провинциясида уйғур мусулмонларига нисбатан инсон ҳуқуқларини янада кўпроқ бузишда айбланган бир пайтда пайдо бўлди. "Шунингдек, бу коронавирус билан касалланган Хитой аҳолисининг ҳаётини сақлаб қолиш учун озчиликни ташкил этувчи мусулмонларнинг тана аъзоларини мажбурий йиғишни кўпайтирди", деди у.

Хитой расмийларининг фикрига кўра, 2017 йил апрел ойидан бери Хитой лагерлари тармоғида 1,8 миллионгача уйғурлар ҳибсда сақланган. Улар ва бошқа мусулмон озчиликлари "кучли диний эътиқодлар" ва "сиёсий нотўғри" ғоялар учун айбланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Уйғурлар масаласи: Хитой АҚШнинг санцияларини жавобсиз қолдирмоқчи эмас

1312 13:38 10.07.2020

Уйғур болалар оилаларидан тортиб олиняпти!

1339 11:45 10.07.2020

Коронавируснинг манбасини Хитойдан бошқа жойларда ҳам қидириш керакми?

443 15:24 08.07.2020

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

738 14:15 08.07.2020

АҚШ ЖССТ аъзолигидан расман чиқяпти, лекин...

464 12:49 08.07.2020

«Катта учлик»нинг Марказий Осиёдаги кураши

7027 10:00 08.07.2020
« Орқага