Янгиликлар

Хитой: “Вирус биздан тарқалмаган”

2184

Хитойнинг Ухань шаҳрида жойлашган Вирусология лабораторияси АҚШнинг айбловларига жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда Би-би-си. 

АҚШ президенти Дональд Трамп дунёда юз берган янги коронавирус пандемияси учун Хитойни айблаб келмоқда. Давлат котиби Майк Помпео эса вирус дунёга қандай ёйилгани ўрганилаётганини маълум қилди. 

CNN телеканали тарқатган хабарга кўра, Америка расмийлари коронавирусни биологик қурол сифатида кўрмаяпти, балки вирус лабораториядагиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли ёки бирор ходимга юқиши оқибатида тарқаб кетган бўлиши мумкинлигини ўйламоқда. 

“Алоқаларимиз жуда яхши кетаётган эди. Бирданига бу нарса пайдо бўлди. Жуда ҳам жиддий ўзгариш бу. Хитойга аччиқ қилишимиз керакми деб сўрасангиз, бор овозим билан “ҳа” деб жавоб бераман”, – деди Трамп.  

Пандемиянинг бошланғич нуқтаси бўлмиш Хитойнинг Ухань шаҳридаги Вирусология институти ҳузуридаги лаборатория раҳбари Юан Жимин давлат телевидениясидаги чиқишида “Вирус биздан тарқалган бўлиши мумкин эмас”, деди. 

Хитойлик олимларнинг фикрича, вирус катта эҳтимол билан Ухандаги ёввойи ҳайвонлар бозоридан тарқалган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда

1023 13:38 30.05.2020

Вашингтон ЖССТ билан алоқани узди

285 10:45 30.05.2020

Япониялик депутатлар Хитой раҳбарининг давлат ташрифини бекор қилмоқчи...

505 09:00 30.05.2020

Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди

600 16:40 28.05.2020

АҚШ Конгресси Хитойни уйғурлар сабабли санкциялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

734 15:16 28.05.2020

Пандемия ўз йўлига: масжидларни хитойлаштириш тўхтагани йўқ

1523 09:36 28.05.2020
« Орқага