Янгиликлар

“Хитой ёш мусулмонларни интернатлар орқали динидан узоқлаштиряпти”

2040

Расмий маълумотларга қараганда, Шарқий Туркистонда деярли ярим миллион бола ўз оилаларидан ажратилиб, интернатларга жойлаштирилган. Хитой ҳукумати келгуси йилнинг охирига қадар ҳудуддаги 800 та аҳоли пунктининг ҳар бирида 1-2 тадан мана шундай мактаб-интернатлар очишни режалаштирган. 

New York Times газетасининг ёзишича, ушбу мактаб-интернатларнинг мақсади болаларни кичик ёшдан бошлаб атеистик ва коммунистик руҳда тарбиялашдан иборат.

Шунинг учун бундай муассасаларга фақат туркийзабон, “ота-онасиз қолган” (аслида ота-онаси ҳибсхоналарда сақланаётган) болалар олиб келинмоқда.

Яқинда Қошғардаги болалар боғчасига келган коммунистик партия мутасаддиси Чен Сюанго ўқитувчиларга “болаларга партияни ва ватанни севишни” ўргатишни буюрган. Шубҳасиз, бундай қарашлар мактаб-интернатларда ҳам сингдирилмоқда.

Айни пайтда Хитойга халқаро босим аста-секин ўсиб бормоқда, Ғарбдаги таниқли нашрлар Хитойда инсон ҳуқуқлари оммавий равишда бузилаётгани ҳақида мақолалар босиб чиқармоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой Ҳиндистон чегарасида қўшин тўпламоқда

2788 13:38 30.05.2020

Вашингтон ЖССТ билан алоқани узди

395 10:45 30.05.2020

Япониялик депутатлар Хитой раҳбарининг давлат ташрифини бекор қилмоқчи...

725 09:00 30.05.2020

Хитой Гонконг устидан назоратни кучайтиришга қарор қилди

662 16:40 28.05.2020

АҚШ Конгресси Хитойни уйғурлар сабабли санкциялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди

825 15:16 28.05.2020

Пандемия ўз йўлига: масжидларни хитойлаштириш тўхтагани йўқ

1617 09:36 28.05.2020
« Орқага