Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой «юқори даромадли давлат»га айланяпти

1550

Хитой Миллий статистика бюроси маълумотига кўра, 2021 йилнинг сўнгги чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 4 фоизга ўсди.

Умуман, ўтган йили Хитойда ЯИМ ҳажми бир йил аввалгига нисбатан 8,1 фоизга ортди ва 114,37 триллион юанга (тахминан 18 триллион доллар) етди. 

Хусусан, ЯИМ 2021 йилнинг биринчи чорагида 18,3 фоизга, иккинчи чоракда 7,9 фоизга ва учинчи чоракда 4,9 фоизга ўсди.

Коронавирус пандемиясининг таъсири билан ўтган 2020 йилдан кейин тикланиш йили деб ҳисобланган 2021 йилнинг биринчи ярмида Хитой иқтисодиётининг ўсиш суръати йилнинг иккинчи ярмига келиб секинлаша бошлагани қайд этилди.

Миллий статистика бюросининг билдиришича, Хитойда жон бошига тўғри келадиган ЯИМ 12 551 доллардан ўтган. Бу эса Хитойнинг Жаҳон банки таснифига кўра “юқори даромадли давлатлар” гуруҳига яқинлашганини англатади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

56 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

264 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

101 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

305 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

917 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

97 12:20 02.07.2022
« Орқага