Хитойда давлат ходимлари уйғурларнинг уйида “меҳмон” бўлди

19:30 05.01.2019 2451

2018 йилда Хитойнинг Шинжон мухтор туманидаги 1,12 миллион нафар давлат ходими ҳудуддаги турли этник гуруҳга мансуб 1,69 миллион оилада меҳмон бўлди. Бу ҳақда туманнинг расмий нашри ҳисобланувчи “Шинжон кундалиги” газетаси маълум қилди.

Шинжон мухтор туманида асосан уйғурлар ва бошқа мусулмон халқлар яшайди.

Газетадаги мақолада давлат ходимларининг маҳаллий оилаларда қанча вақт қолгани маълум қилинмаган. Бу ходимлар орасида ҳарбийлар, полициячилар ва Хитой марказий ҳукуматининг ҳудуддаги вакиллари бор.

Давлат ходимларининг маҳаллий оилаларда қолишидан мақсад миллий бирликни қўллаб-қувватлаш, хусусан, партия вакилларининг аҳоли билан алоқаларини мустаҳкамлаш экани айтилди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!