Таҳлил

Хитойда коммунизмнинг 70 йиллиги нишонланди (фотожамланма)

1667

Хитой ўзининг ўсиб бораётган қудрати ва мавқеини сешанба куни Пекинда шахсан Си Цзиньпин иштирок этган парад билан нишонлади. Бу кун мамлакат ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга, чунки Хитой тобора кучайиб бораётган муаммолар қаршисида, жумладан, Гонконгдаги норозилик намойишлари ва Қўшма Штатлар билан келиб чиққан савдо уруши фонида ҳукуматга нисбатан ишончни таъминлашга интилмоқда.

Си Цзиньпин бутун Хитой халқи ҳузурида туриб, мамлакат бундан кейин ҳам ўзаро фойдали стратегия йўлидан боришини маълум қилди.

15 минг аскар ва 100 минг оддий аҳолидан иборат парад икки соатдан кўпроқ давом этди ва тўғридан-тўғри эфирда намойиш қилинди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, бу парад хитойликлар учун улкан ифтихор тантанаси бўлди.

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин республиканинг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда

Парадда янги қуроллар, шу жумладан, АҚШнинг ракетага қарши мудофаа тизимини четлаб ўтишга қодир баллистик ядровий ракета ҳам намойиш этилди

Ҳокимият хавфсизлик мақсадида йўлларни ёпиб қўйди, варраклар учирилиши тақиқланди, ҳатто каптарларни ҳам қафасларга солиш буюрилди. Бир сўз билан айтганда, Хитой уруш харобаларидан токи дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётига айлангунига қадар босиб ўтган йўлини шу тариқа нишонлади

Парад давомида Тяньаньмэнь майдони осмони узра қирувчи самолётлари парвоз қилди

Аскарлар Пекинда Хитой Халқ Республикасининг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий парад пайтида Тяньаньмэнь майдонидан ўтмоқда

Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий парад ўтказилди

Ҳарбий параддан кейин рақслар ва Хитойнинг тарихи ҳамда муваффаққиятларини мадҳ этувчи саҳна кўринишлари, шунингдек, Хитойнинг олдинги раҳбарлари ва Си Цзиньпиннинг портретлари намойиш этилди

 Гонконг аҳолиси «Causeway Bay» савдо туманидаги «Миллий кун»га бағишланган маршда қатнашмоқда

Гонгконг аҳолиси Хитой ўз коммунизмнинг 70 йиллигини нишонлаётганида Буюк Британиянинг Гонконгдаги элчихонаси олдида Британия байроқларини кўтариб, инглиз фуқаролиги берилишини талаб қилмоқда

Манба: Ал-Жазира

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қайси халқлар орасида коронавирус кенгроқ тарқалади?

2146 20:00 04.04.2020

Германия: Коронавирус қурбонлари Хитойдан ҳам ошиб кетди

706 11:00 04.04.2020

Хитой: Шэнчжэн шаҳрида коронавирус туфайли кучук ва мушук гўшти тақиқланди

372 17:00 03.04.2020

Хитойнинг “ниқоб дипломатияси”

1166 15:00 03.04.2020

АҚШ ва Хитой муносабатлари кескинлашмоқда...

2403 10:30 03.04.2020

Коронавирус юққанлар сони 1 миллиондан ошди

720 09:30 03.04.2020
« Орқага