Хитойда масжидлар ёпилмоқда

09:30 04.01.2019 2924

Хитойнинг Юннан вилоятида учта масжид ёпилди. Масжид жамоаси ноқонуний диний фаолиятда айбланди, дея ёзади Fitrat.uz South China Morning Post'га таяниб.

Нашрда айтилишича, масжидлар Хитойнинг жануби-ғарбидаги Вейшан туманида жойлашган. Маҳаллий мусулмонлар масжидларнинг ёпилишига тўсқинлик қилишга уриниб кўришди. Кимнингдир қамоққа олинганлиги ҳақида хабар берилмади.

Маҳаллий ҳокимиятнинг берган маълумотига кўра эса, Вейшан туманидаги учта қишлоқдаги ноқонуний ибодат уйлари ёпилган. Уларнинг хабар беришича, ибодатхоналарда ноқонуний диний тадбирлар ўтказилган. Хитойнинг Юннан вилоятида 700 мингга яқин мусулмонлар истиқомат қилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!