Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойда охиригача синаб кўрилмаган вакциналар ишлатилган

1162

Хитойда коронавирусга қарши кураш доирасида синовлари стандартларга мувофиқ тугамаган вакциналар билан ўн минглаб киши эмланган. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда. 

Айни пайт Хитойда коронавирусга қарши тўртта вакцина устида иш олиб борилмоқда, уларнинг бари синовнинг сўнгги босқичида. China National Biotec Group (CNBG) компанияси ўн минглаб киши эмланганини тасдиқлади, бироқ тафсилотларни ошкор этмади. Дастлаб соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳалари вакиллари, озиқ-овқат бозорларида ишлайдиганлар эмланган.  

Халқаро экспертлар эса ҳали синовлари якунланмаган вакцинанинг бу тахлит қўлланишини танқид қилмоқда. Жон Хопкинс университети (АҚШ) тадқиқотчиси Анна Дурбиннинг таъкидлашича, вакцинанинг ножўя таъсирлари бўлиши мумкин, назорат гуруҳи бўлмай туриб эса бирор вакцинанинг таъсирчанлигини аниқлаш имконсиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1518 12:30 24.10.2020

Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси Ўзбекистонда синаб кўрилади

482 19:30 22.10.2020

Канада парламенти Хитойни геноцидда айблади

476 15:35 22.10.2020

Дунёнинг энг йирик қурол экспортчилари ва Осиё...

4311 12:50 22.10.2020

Хитой Қирғизистонга қарз масаласида қатъий талаб қўйди, йўқса...

11297 11:41 21.10.2020

Қирққа яқин давлат Хитойга хат йўллади

4569 16:05 07.10.2020
« Орқага