Янгиликлар

Хитойда Қуръони карим қадимий қўлёзмаси бор

893

Хитойнинг Цинхай вилоятидаги «Жесие» масжидида сақланаётган энг қадимий Қуръони карим қўлёзмаси зиёратига кунига 6000 киши ташриф буюради. Бу ҳақда Bolnews ахборот порталига таяниб, "muslim.uz" нашри хабар беради.

Маълумотларга кўра, ушбу Қуръони карим қўлёзмаси XI – XIII асрлардан олдин пайдо бўлган. Қуръоннинг ушбу қўлёзмаси 867 саҳифадан ва 30 қисмдан (жузлардан) иборат бўлиб, оғирлиги 13 килограммни ташкил этади. Қуръон қўлёзмаси маданий мерос бўйича мутахассислар томонидан 2007 йилда қайта тикланган ва ҳанузгача намлик, ҳарорат ва кислород миқдорини назорат қилувчи шиша қутида сақланмоқда.

Ҳар куни 6 мингга яқин меҳмонлар, «Жесие» масжидидаги Қуръоннинг ушбу қўлёзмасини зиёрат қиладилар. Уларнинг аксарияти Цинхай вилоятидан ва қўшни Гансу шаҳрида яшовчиларни ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қуръон ва Суннатда рибонинг тақиқланиши 

285 20:30 07.08.2020

Аёллар бошяланг Қуръон ўқиши мумкинми?

2547 13:30 01.08.2020

Бугун соат 21:00 да Қуръон ва дуо кечасини ўтказиб юборманг! 

699 20:27 30.07.2020

Мустажоб бўлмайдиган дуо....

1286 07:30 25.07.2020

Қуръон қиссалари

889 20:00 24.07.2020

Ичи Қуръонга тўла қорини таҳқирлашимиз тўғрими?

3045 22:09 22.07.2020
« Орқага