Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойда ўтказиладиган Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот: сабаби – уйғурлар

1243

АҚШ ҳукумати Хитойда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон этишга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки навбатдаги брифингда айтиб ўтди.

“(АҚШ президенти Жо) Байден маъмурияти 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига ҳеч қандай дипломатик ёки расмий вакилни юбормайди”, – деди у. Шу билан бирга, Псакининг аниқлик киритишича, АҚШ ҳукумати қарори Пекиндаги мусобақаларга борадиган спортчиларга тааллуқли эмас. “АҚШ терма жамоаси спортчиларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз”, – деди матбуот котиби.

У Вашингтон хориждаги иттифоқчилари ва ҳамкорларини қарор ҳақида аллақачон хабардор қилганини тасдиқлади. 

Аввалроқ Канада, Норвегия, АҚШ сиёсатчилари, шунингдек, турли мамлакатлардан келган икки юзга яқин инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакиллари Хитой келаси йили мезбонлик қиладиган қишки Олимпия ўйинларини бойкот қилишга чақирган эди. Бунга Шинжон-Уйғур мухтор туманида Пекин олиб бораётган сиёсатни сабаб қилиб кўрсатишган. Хитой эса спортнинг сиёсийлаштирилмаслиги кераклигини айтмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

571 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1305 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

232 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

753 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

296 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1515 20:03 17.01.2022
« Орқага