Янгиликлар

«Хитойда уйғурларга нисбатан маданий геноцид бўляпти»

1219

Журналистик тадқиқотлар халқаро консорциуми (ICIJ) Хитойдаги концлагерлар қандай мақсадда ишлатилишини кўрсатувчи махфий ҳужжатларни қўлга киритганини маълум қилди.

2017 йилга оид ҳужжатда лагерларнинг асл мақсади “идеологик трансформация” экани айтилган. Шунингдек, лагерлардан қочишларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш, эшиклар икки марта қулфланиши, ётоқхоналар ва синфларга ҳамма томонни кўрсатиб турувчи кузатув камералари ўрнатилиши кераклиги қайд этилган.

Хитойлик мулозимлар уйғурларнинг уйида «меҳмон» бўляпти

Хитой ҳукумати уйғурлар ҳақида: “Шафқат қилинмасин”

БМТ: Хитойда чиндан ҳам одамларнинг ичак-чавоғини олишган

Бундан ташқари, 24 саҳифалик ҳужжатда ҳукуматнинг мақсади этник озчиликка мансуб кишиларни жиноятга қўл уришидан олдин лагерларга олиб бориш, уларнинг фикрлари ва тилларини янгилаш экани қайд этилган ҳамда уйғурларга суд томонидан тайинланган жазолар ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

“Ҳужжат уйғурларга нисбатан маданий геноцид олиб борилаётганини тасдиқлайди”, – деди хавфсизлик бўйича мутахассис Адриан Зенз “Евроньюс”га берган интервьюсида. Унинг фикрича, Хитой ҳукумати бошиданоқ режаси асосда иш олиб бормоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Помпео: «Хитойнинг уйғурларга зулмидан хавотирдамиз»

758 11:00 07.11.2019

БМТ: Хитойда чиндан ҳам одамларнинг ичак-чавоғини олишган

4824 11:05 28.09.2019

АҚШ Марказий Осиё давлатларига: «Уйғурларни Хитойга топширманг!»

2680 11:00 24.09.2019

Видео: Кўзлари боғланган, оёқларига кишан тақилган уйғурлар...

7051 19:00 23.09.2019

«Сенат томошабин эмас». АҚШда уйғурлар ҳуқуқларига доир қонун қабул қилинди

2017 11:11 16.09.2019
« Орқага