Янгиликлар

Хитойда янги вирус аниқланди. Яна пандемия бўладими?

2963

Хитойлик олимлар пандемия келтириб чиқариши мумкин бўлган гриппнинг янги штаммини аниқлашди. Вирус яқинда пайдо бўлган ва чўчқалар унинг ташувчиси ҳисобланади, бироқ одамларга ҳам юқиши мумкин. 

Би-би-си хабарида айтилишича, олимлар вируснинг мутацияга учрашидан, оқибатда одамдан-одамга осонлик билан юқиши ва пандемияни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотир олмоқда. Янги патоген айни пайтда таҳдидли эмас, бироқ одамни зарарлашга қодир хусусиятга эга ва шу сабабли қатъий кузатив остига олиниши зарур. 

Шунга ўхшаш вирус эпидемияси 2009 йилда Мексикада кузатилган. Ўшанда чўчқа гриппи вируси кутилганидек оммавий ўлимларга сабаб бўлмади, чунки у охирги йилларда айланиб юрган грипп вирусига ўхшаш эди. 

Бироқ хитойлик олимлар аниқлаган вирус мутлақо янги ва бошқаларга ўхшамаган бўлиб, одамларда унга нисбатан чидамлилик жуда заиф ёки умуман йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой-Ҳиндистон чегара келишмовчилиги барҳам топдими?

326 20:20 15.07.2020

Huawei компанияси Буюк Британияда тақиқ остида

394 12:00 15.07.2020

Уйғурлар масаласи: Хитой АҚШнинг санцияларини жавобсиз қолдирмоқчи эмас

1414 13:38 10.07.2020

Уйғур болалар оилаларидан тортиб олиняпти!

1449 11:45 10.07.2020

Коронавируснинг манбасини Хитойдан бошқа жойларда ҳам қидириш керакми?

505 15:24 08.07.2020

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

813 14:15 08.07.2020
« Орқага