“Хитойдаги концлагерларда Туркия фуқаролари ҳам бор”

11:30 19.04.2019 1363

Хитойда уйғурлар сақланадиган лагерларда кўп сонли Туркия фуқаролари ҳам борлиги иддао қилинмоқда, дея хабар беради “Евроньюс”.

Туркия парламенти депутати Гурсел Текин ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлидан бу иддаоларга жавоб қайтаришни сўраган. Айтилишича, икки йилдан ортиқ вақтдан бери кўплаб Туркия фуқаролари лагерларда сақланяпти, уларнинг фарзандлари болалар уйларига топширилган.

Масалан, Аҳмет Қашқарли икки йилдан бери акаси Меҳмет Қашқарлини топа олмаяпти. Меҳмет Хитойга тижорат учун борган пайтда полиция томонидан олиб кетилган, шундан бери дараги йўқ. Аҳмет акасини топиш учун турли идораларга мурожаат қилди, 2017 йилнинг майида Туркия консуллигидан Меҳметнинг террор ташкилотига моддий ёрдам бериш айби билан Хитойда ҳибсга олингани ҳақида маълумот олди. Меҳмет Қашқарли суд қилинганми, унга нисбатан қандай жазо тайинланган? Бу саволларнинг жавоби ҳанузгача йўқ.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!