Хитойда исломий инфратузилмаларни синицизация қилиш (хитойлаштириш) жараёни қизғин олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг август ойида Хитойдаги дин ва инсон ҳуқуқлари масалаларини ёритадиган, Италиядаги тадқиқот маркази томонидан чоп этилувчи Bitter Winter журнали ўз мухбирларини Хитойга юборди. Хэнань провинцияси маркази Чжэнчжоуга борган журналистлар Бейда масжидида гумбаз ва ҳилолнинг ғойиб бўлганини кўришди: гумбазнинг ўрнини буддавий ибодатхонаси томини эслатувчи олти бурчакли том эгаллаган, қирқ метрлик минора ҳам мусулмонлар минорасига ўхшамайдиган қилиб ўзгартирилган.
Бундан ташқари, Чжэнчжоудаги еттита масжидда ҳам гумбазлар ва ҳилоллар олиб ташланган.
Манба: bitterwinter.org