Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойдаги шифокор нима дейди?

28737

Хитойнинг Шеньжень шаҳридан коронавирусни ўрганиш учун Ухань шаҳрига ўтказилган россиялик ёш шифокор уйига қўнғироқ қилиб, коронавирус хусусида тушунчалар берди.

Шамоллаганингизда тумов ва балғам кўчиши кузатилса, сиз коронавирусга чалинган эмассиз. Коронавирус пневмониясига чалинганларда тумовсиз қуруқ йўтал кузатилади. Бу, коронавирусни аниқлашнинг энг осон услуби. 

Коронавирус иссиқликка чидамсиз бўлиб, 26-27 даражада ҳароратда ҳалок бўлади. Шунинг учун кўпроқ иссиқ чой ёки сув ичинг. Кўпроқ қуёш нури остида бўлинг. 

Мутахассис маслаҳатлари:

 1. Вирус хужайрасининг ҳажми катта бўлиб (400-500нм), оддий ниқоб билан ҳимояланиш имконини беради. Маска тақиб олсангиз, олдингизда коронавирус билан хасталанган одам аксирса ёки 3 метр узоқликдан ўтиб кетса ҳам вирус сизга юқмайди. Коронавирус хужайралари ҳавода учмайди. 

 2. Коронавирус металл буюмлар устида камида 12 соат яшайди. Шунинг учун металл буюмларга қўл теккизган бўлсангиз, қўлингизни яхшилаб совунлаб ювинг. 

 3. Коронавирус матоларда 6-12 кун яшайди. Оддий кир ювиш кукуни ҳам вирусни ҳалок этади. Қишки кийимларни вирусдан халос этиш учун қуёшда қуритиш кифоя қилади. 

Коронавирус аломатлари:

 1. Ангинада кузатиладиганга ўхшаган томоқ қуриши 3-4 кун давом этади. 

 2. Сўнг вирус бурун ичидаги суюқликка қўшилиб, трахея ва ўпкага ўтиб, ўпка шамоллашига олиб келади. Бу жараён 5-6 кун давом этиши мумкин.

 3. Коронавирус пневмониясида юқори ҳарорат ва нафас олишнинг қийинлашиши кузатилади. Бурун битиш ғайриоддий бўлиб, сувда чўкаётгандай димиқтириш ҳиссини беради. Шундай аломатлар кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. 

Коронавируснинг олдини олиш:

 1. Коронавирус,  аксарият ҳолларда, касал бўлган одамларга тегиш натижасида юқтириб олинади. Шунинг учун қўлингизни тез-тез ювиб туринг. 

 2. Шунингдек, томоқни антисептика воситалари билан чайиб туриш тавсия этилади.   

Имкон қадар ҳушёр ва эҳтиёткор бўлинг, кўпроқ чой ёки қайнаган сув ичинг (муҳими, озодаликка эътибор беринг).

Абдуқодир Мўминовнинг "Facebook"даги саҳифасидан олинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марказий осиёликлар Хитойдаги Россия атом электростанцияларига хавотир билан қарамоқда

1082 15:40 08.06.2021

«Хитой сиёсати туфайли уйғурларнинг сони камаяди»

609 09:55 08.06.2021

Трамп Хитойдан коронавирус сабабли 10 триллион доллар талаб қилди

485 11:25 07.06.2021

Байден Хитойнинг фикрини инобатга олмасдан жаҳон савдо қоидаларини ишлаб чиқишга чақиради

596 16:35 06.06.2021

АҚШ ўнлаб Хитой компаниялари акцияларини сотиб олишни тақиқлади

333 17:20 04.06.2021

Фарғонада 700 миллион долларлик қуёш электр станцияси барпо этилади

421 18:25 03.06.2021
« Орқага