Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойдан чўчимаган Африканинг кичик давлати

4059

“Сомалиленд суверен давлат ва "озод бўлиб туғилган" бўлганлиги сабабли, Хитой бу давлатга ким билан алоқаларини ривожлантиришини  мумкинлигини буюра олмайди”. Бу сўзларни Пекин томонидан тазйиққа олинаётган Тайванга сафари чоғида Сомалиленд ташқи ишлар вазирлиги айтган.

Сомалиланд 1991 йилда Сомалидан ажралиб чиққан, бироқ унинг мустақиллиги халқаро миқёсда кенг тан олинмаган. Сомалида ўттиз йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши давом этаётган бир пайтда Сомалилендда тинчлик ҳукм сурди.

Хитой томонидан ўз ҳудуди деб эълон қилинган ва дипломатик жиҳатдан яккаланиб қолган Сомалиленд ва Тайвань 2020 йилда бир-бирининг пойтахтларида офисларини очгани Пекин ва Могадишонинг ғазабини келтирди.

Стратегик жиҳатдан Африка шохида жойлашган Сомалиленд Хитой ўзининг биринчи хориждаги ҳарбий базасини қурган Жибути билан чегарадош.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги шу ҳафта Тайвань "ўзига фойда бермаса-да бошқа мамлакатларнинг мустақиллиги ва бирлашувига путур етказиш учун алангани ёқиб, бошқаларга зарар етказаётганини" айтди.

Журналистларга берган интервьюсида Сомалиланд Ташқи ишлар вазири Иса Қайд Хитой бу давлатга буйруқ бера олмаслигини айтган.

Қайднинг қўшимча қилишича, улар суверен мамлакат сифатида уларни ҳурмат қиладиган ва ҳеч қандай муаммосиз бизнес қилишни хоҳлайдиган ҳар бир киши учун очиқдир.

"Биз озод бўлиб туғилганмиз ва эркин бўлиб қоламиз. Биз ўз бизнесимизни ўзимиз хоҳлаган тарзда юритамиз. Хитой ҳам, бошқа ҳеч бир давлат ҳам буйруқ қила олмайди", деган у.

Сўнгги йилларда Хитой Тайванни деярли дипломатик йўл билан Африкадан сиқиб чиқарди ва фақат кичкина Эсватини орол билан тўлақонли муносабатларни сақлаб турибди.

Хитой ўз суверенитетига даъво қилиш учун Тайван билан алоқа қилмаслик учун давлатларга босимни кучайтирмоқда. 

Сомалиленд молия вазири Саъд Али Ширнинг айтишича, унинг мамлакати ҳозирча Тайвандан қарз олиш бўйича ҳеч қандай сўров билан чиқмаган.

"Тайвандан Сомалилендга маблағлар ёрдам ва инвестиция шаклида келди, биз буни мамнуният билан қабул қиламиз", Саъд Али Шир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғарбнинг қийшиқ башараси: африкалик болалар билан овланган тимсоҳлар, одам териси қопланган китоб...

2214 14:40 31.10.2022

Суданда намойишлар тўхтамаяпти, юзлаб кишилар ҳалок бўлди

519 14:00 24.10.2022

БМТ гуманитар ёрдам масаласида рекорд даражада танқисликка дуч келмоқда

378 17:50 23.08.2022

Мисрдаги анжуманда вафот этган Муҳаммад ал-Қаҳтонийнинг сўнгги сўзлари нима бўлган эди?

10672 12:30 10.08.2022

Москва фаоллашмоқда: Россия Африкада қандай мақсадларни кўзлаган?

1833 12:50 08.08.2022

Африкага оммавий очарчилик таҳдид қилмоқда 

689 18:00 06.08.2022
« Орқага