Янгиликлар

Хитойдан қочган икки қозоқ Хитойга топшириладиган бўлди

546

Хитойдан Қозоғистонга қочиб ўтган қозоқ миллатига мансуб икки киши Хитойга топширилади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари Дархан Дилманов маълум қилди, дея хабар бермоқда КазТАГ.

Унинг айтишича, бу кишилар чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва Қозоғистонда ноқонуний тарзда қолишга ҳаққи йўқ. Шунинг учун суд якунлангандан кейин келган жойига, яъни Хитойга жўнатиб юборилди.  

Хитойлик Қастер Мусақанули ва Мурагер Алимули 1 октябрь куни Қозоғистонга қочиб ўтган. Улар Хитой ҳукуматининг этник озчиликларга нисбатан юритаётган сиёсати туфайли қочганини маълум қилди. 10 октябрь куни Алматига келиб, Хитойда “қайта тарбиялаш лагери”да бўлишганини айтишди ва Қозоғистондан сиёсий бошпана сўрашди. Кейинроқ ҳар иккиси ҳам ҳисбга олинди. 

Куни кеча Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Deutsche Welle мухбири билан суҳбатда Шарқий Туркистонда қозоқлар оммавий равишда таъқибга учраётгани ҳақидаги гапларга ишонмаслигини айтди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой яна Тожикистон ерларига кўз тикмоқда

1419 08:00 07.08.2020

Франция Хитойда уйғурлар геноцидини тергов қилишга чақирмоқда

487 19:40 29.07.2020

Яҳудий етакчилари уйғур мусулмонларининг геноцидини Холокост билан тенглашди

3335 10:52 28.07.2020

Помир Хитой ерларими? – Тожикистон норозилик билдирди

2863 17:29 25.07.2020

Хитойдан жавоб: АҚШ консуллиги 72 соат ичида ёпилишини талаб қилди

1873 13:01 24.07.2020

Хитой Марсга ҳаёт изларини топиш учун биринчи сайёралараро станциясини учирди

613 17:30 23.07.2020
« Орқага