Янгиликлар

Хитойликлар ҳадиси шариф кўрсатмасига амал қилишга мажбур бўлмоқда…

17525

Ҳа, айнан Исломнинг шиорларидан бўлган покликка ва покиза ризқлардан ейишга одатланмаган хитойликлар ҳадиси шарифда таъкидланган қоидага, яъни бугунги кун таърифи билан айтганда карантинга амал қилмоқда. Ва бунга мажбур ростдан ҳам...

Хитойнинг Хуанган шаҳри раҳбарияти янги кўринишдаги коронавируснинг янада тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳарга кирадиган автомобиль йўллари ва темирйўл алоқаларини ёпиб қўйди. Бу ҳақда BNO News муниципаль маъмурият баёноти асосида хабар берди.

Тахминан 7,5 миллион аҳоли яшайдиган мазкур шаҳар Хубэй провинцияси таркибида бўлиб, 11 миллион аҳолига эга Ухан билан яқин жойлашган. Хабарингиз бор, вирус ўчоғи айнан шу шаҳарда бошланган ва биринчи бўлиб айнан Уханга кириб чиқиш кескин чекланганди.

23 январ ярим тундан бошлаб Хуанганда автобус ва поезд хизмати тўхтатилди, маданий, сайёҳлик ва кўнгилочар масканлар ёпилди. Шаҳарга кираётган ва шаҳарда чиқаётган ҳар бир машина текширилмоқда. Шаҳар раҳбарияти аҳолига Хуангандан чиқмасликни маслаҳат бермоқда.

Ҳозир олинган маълумотга кўра юқоридаги икки шаҳардан ташқари мамлакат раҳбарияти Чиби, Эчжоу, Сяньтао, Чжицзян, Цяньцзян, Хуанши, Эньши ва Сяньнин каби шаҳарлар ҳам янги турдаги коронавирус сабабли вақтинчалик ёпилди.

Ўз навбатида ушбу 8 та шаҳарда ҳам жамоат транспортлари қатнови вақтинчалик тўхтатилди.

Таҳририятдан: Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилоган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Агар бир жойда вабо тарқалганини эшитсангиз, у ерга борманглар. Агар ўзингиз турган жойга вабо келса, у ердан қочиб чиқиб кетманглар!” деганлар.

Имом Аҳмад ривоят қилган яна бир ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эй, Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар! Чунки, Аллоҳ қайси касалликни туширган бўлса, унинг шифосини ҳам туширгандир. Фақат битта касаллик – кексаликнинг давоси йўқ” деганлар.

Ушбу икки ҳадисдан англайдиган ҳикматимиз шуки, вабо тарқалган жойга бормаслик, вабо тарқаган жойдан қочиб чиқмаслик зарур. Шунингдек, ҳар қандай касалликнинг давоси бор. Демак, даволаниш орқали уни бартараф этиш имкони ҳар доим мавжуд, валлоҳу аълам.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бир амалда бир неча суннатлар савоби 

295 06:30 29.02.2020

Етти ёшида Қуръонни ёд олиб, тўққиз ёшида ҳадис ёзган имом 

529 07:30 27.02.2020

Амалсиз илм мевасиз дарахт кабидир

360 00:00 27.02.2020

Мисвок ишлатишнинг фазилатлари

1037 08:30 22.02.2020

Ўз аёлига севгисини изҳор қилиши керакми?   

1535 08:00 22.02.2020

Кўр қори, кўр мулла...

1249 23:00 21.02.2020
« Орқага