Янгиликлар

Хитойликлар хафа: “Биз вирус эмасмиз”

7606

Нидерландияда яшайдиган хитойликлар коронавирус эпидемияси туфайли айримчиликка учраётганлари ва масхара қилинаётганларини айтиб, интернетда петиция бошлади. 

DW хабарига кўра, душанба куни “Биз вирус эмасмиз” номи билан бошланган петицияга ўша куннинг ўзида 25 мингдан ортиқ киши қўшилган. 

Кампанияга радиоканаллардан бирида “Олдини олмадик, хитойликлардан яхшироқ” номли ҳазил қўшиқ эълон қилиниши туртки берди. Қўшиқда касалликнинг тарқалишига “сассиқ хитойликлар” сабабчи экани айтилган. 

Петицияда оммавий ахборот воситаларидан янгиликларни тайёрлашда эътиборлироқ бўлиш, сиёсатчилардан эса ирқчилик ва айримчиликка қарши қатъийроқ позицияда туриш сўралган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойда аҳвол енгиллашмоқда

390 14:00 31.03.2020

Хитойда ёввоий ҳайвонлар бозорлари яна очилди

4565 00:00 31.03.2020

Коронавирус тез кунда даф бўлади ёҳуд Аллоҳ таолонинг раҳмати яқин

4468 22:02 28.03.2020

Коронавирус юқтирганлар сони 500 мингдан ошди

771 15:00 27.03.2020

Ҳадемай қуёш чиқади!...

3459 11:16 27.03.2020

Чехияда инсонпарварлик ёрдами ўғирланди

909 19:30 26.03.2020
« Орқага