Янгиликлар

Хитой коронавирус ҳақида маълумотларни яширганмиди?

2778

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитой ҳукуматини коронавирус тарқалиши тўғрисида тўлиқ маълумот тақдим қилмаганликда айблади.

Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг бундай хатти-ҳаракатлари бутун дунёга таҳдид солмоқда, деб хабар беради "Интерфакс".

Помпеонинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати хавф-хатарлардан хабардор, аммо "қимматли кунларни беҳуда сарф қилди" ва юзлаб одамларга коронавирус тарқалиши бошланган Уханни тарк этишига имкон берди.

Америкалик дипломатнинг фикрича, Хитой ҳақиқатни яширмоқда, шунинг учун чет эллик журналистларни мамлакатдан қувиб чиқарди ва одамларни Интернетдан узиб қўйди.

Хитойда келиб чиққан номаълум пневмония касаллиги декабр ойининг охирида маълум бўлди. Касалликнинг қўзғатувчиси илгари ўрганилмаган коронавирус эди. Тарқатиш маркази Ухан шаҳри. Маълум бўлишича, номаълум пневмониянинг биринчи аломатларидан бири хитойлик шифокор томонидан қайд этилган, аммо маъмурлар унга ишонмаган ва сохта маълумотларни тарқатмасликни талаб қилган. Кейинчалик, шифокор коронавирусдан вафот этди ва ҳукумат амалдорларига қарши тергов давом этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Руандада даҳшатли геноцид бошланди

412 15:00 06.04.2020

Трамп Россия ва Саудия Арабистонига таҳдид қилди

1349 11:30 06.04.2020

Ўзбекистон ва АҚШ: «Жексон-Вэник» тузатиши бекор бўладими?

738 19:30 03.04.2020

АҚШ: Ниқоблар коронавирусда фойдаси борми?

741 14:00 03.04.2020

АҚШда ишсизлик рекорд даражага чиқди

476 12:00 03.04.2020

АҚШ ва Хитой муносабатлари кескинлашмоқда...

2468 10:30 03.04.2020
« Орқага