Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси Ўзбекистонда синаб кўрилади

862

Кеча, 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва ҳозирда клиник синовдан ўтаётган вакцина коронавирус юза антигенининг генетик-муҳандислик оқсили бўлиб, у аденовирус ҳамда инактивлашган вакцина турлари билан таққосланганда юқори даражада хавфсиз ҳисобланади. Генетик-муҳандислик оқсили зарарланган организмда айнан унга қарши антитаначалар ишлаб чиқаради.

Музокаралар давомида ўтказиладиган клиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб ҳамда арзон нархларда харид қилишда устуворликка эга бўлиши таъкидланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари хитойлик ҳамкорлар билан эмлаш жараёнини ташкил этиш, жараёнга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди. Клиник синовлар 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгилли инсонларда ўтказилиши кутилмоқда. Синов бошланишидан олдин Хитой Халқ Республикаси вакиллари томонидан эмлаш шартларини тушунтиришга қаратилган бир қатор тренинглар ўтказилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Франция жуда хоҳлаётган бўлса, Марселни арманларга берсин”

33 20:21 01.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, 36-қисм)

254 19:30 01.12.2020

Олий суд Атамбаевга чиқарилган ҳукмни бекор қилди, аммо у ҳалиям қамоқда

247 19:05 01.12.2020

Қуръонни ўпиш бидъатми?

968 18:35 01.12.2020

Туркманистонда масжидлар йил охиригача ёпиқ бўлади

186 18:10 01.12.2020

Коронавирус: Туркияда бугундан эътиборан янги чекловлар бошланади

417 17:35 01.12.2020
« Орқага